БУГУН
2020-01-27 08:42:10 133
27 январь 2003 йил - Гонконгдаги 88 этажли осмонўпар бинонинг томи охирги конструкцияси монтаж қилинган кун
Гонконгдаги (Сянган) энг баланд 88 этажли осмонўпар 2- ўриндаги Халқаро молия маркази биносининг томи охирги конструкцияси монтаж қилинди. Бино 5 йил ичида америка архитектори Сезар Пелли лойиҳаси бўйича қурилган. Ҳайкалтарошликтожи кийдирилган ёдгорликни эслатувчи 420 метрли бино «чумоли уяси» шаҳрида улуғвор қад кўтарди. Этажлари – 88 та- ўзига хос маънога эга: саккиз рақами хитойликларда бахтли рақам ҳисобланади ва 8 рақамини акс эттирувчи иероглиф «яшнаш» сўзи билан яқиндир.
2005 йил 27 январь - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2 палатали: Қонунчилик палатаси ва Сенатдан иборат қилиб шакллантирилган кун
2005 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2 палатали: Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенат (юқори палата)дан иборат қилиб шакллантирилди. Қонунчилик палатаси ва Сенат алоҳида-алоҳида мажлис ўтказадилар.
Палаталар ўз таркибидан Қонунчилик палатаси Спикери ва Сенат Раиси, уларнинг ўринбосарларини сайлайди, қўмита ва комиссиялар тузади. Ҳар бир палата ўз регламентини қабул қилади ва фаолиятининг ички тартиби масалаларини ҳал этади. Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси даҳлсизлик ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Сенатнинг 16 нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Президенти томонидан тайинланади. Сенат аъзоларининг умумий сони 100 кишидан иборат.
27 январь - Исландияда Қуёшли кофе куни
27 январда Қуёшли кофе кунида қиш зулматидан қуёш аранг кўриниши билан Исландияда шундай антиқа байрам бор, бу Қуёшли кофе кунидир. Бу мамлакатнинг айрим туманларида қиш пайтларида, ҳудуднинг қутб айланасига яқин бўлгани учунгина эмас, балки рельефи тоғли бўлганлиги сабабли зимистон бўлади. Шунинг учун, кўпчилик водийларида тоғ ортидан чиққан ҳар бир қуёш нури, келаётган баҳорнинг келишидан дарак берган. Ён атрофдаги қишлоқ деҳқонлари белгиланган жойда тўпланишиб, қуймоқлар пиширишга ҳаракат қилиб, қайсар қуёш тоғлар орқасига беркиниб олмасидан олдин кофе дамлаб ичишга улгуришлари керак. Хурсандчилик оқшомдан кейин ҳам давом этади, қуёш кўриниши билан яна давом этади, қуёш нурлари яна кўринса, байрам давом этаверади.Исландия кофе етиштирувчи давлатлардан узоқда жойлашган бўлишига қарамасдан, 1772 йилда пайдо бўлган бундай тетиклантирувчи қайноқ кофе, халқнинг қалбидан чуқур жой эгаллаган.Бу айнан шундай ичимликки, ҳолдан тойган деҳқонга куч-қувват бағишлайди ва атрофидагилар билан биргаликда интиқ бўлиб кутилган қуёшнинг пайдо бўлишига хурсанд бўлишган. Албатта бу куннинг нишонланиши айрим олинган ҳудудларда қуёшнинг кўриниши билан боғлиқ, лекин йирик аҳоли яшайдиган жойларда бу санани белгилаш йўлга қўйилган.
27 январь 1834 йилт - Рус кимёгар олими ва педагоги Менделеев Дмитрий Иванович таваллуд топган кун
Менделеев Дмитрий Иванович (1834.27.1, Тобольск – 1907.20.1 Петербург (ҳозирги Санкт-Петербург) – рус кимёгар олими ва педагоги. Петербургдаги Бош педагогика институти физика-математика факультетининг табииёт фанлар бўлимини тугатган (1855). 1856 йилдан Петербург университетида магистрлик диссертациясини ёқлайди. 1859-61 йилларда Гельдерберг шаҳрига илмий хизмат сафарига юборилади. Менделеев бу ерда Гельдерберг университетининг Р.В. Бунзен бошчилигидаги лабораторияда ишлайди. 1861 йилда “Органик кимё” дарслиги чоп этилади. 1865 йилда докторлик диссертациясини ёқлайди ва Петербург университетининг профессори, 1876 йилдан Петербург Фанлар Академиясининг мухбир аъзоси қилиб сайланади. 1893 йилда Менделеевнинг ташаббуси билан Ўлчов ва тарози намуналари депоси Тарози ва ўлчовлар бош палатасига айлантирилади. Менделеев умрининг охиригача шу ишда бошқарувчи (директор) бўлиб ишлайди.
Менделеевнинг илмий фаолияти кенг ва кўп қиррали бўлиб, энг асосийлари кимё, кимё технология, физика, метрология, матеорология, иқтисод ва бошқаларга оид. Кимёвий элементлар даврий қонунининг кашф қилиниши – Менделеевнинг буюк хизматидир. Менделеев эритмаларнинг кимёвий (“гидрат”) назариясини ишлаб чиқди, критик температурани кашф қилди (1860).Бир моль идеал газ учун босим, ҳажм ва температура орасидаги боғлиқликни ифодаловчи ҳолат тенгламасини (Клапейрон – Менделеев тенгламаси) ҳисоблаб топди (1874). Кўмирни ер остида газга айлантириш ғоясини илгари сурди (1888). Тутунсиз порохнинг янги таркибини топди (1890) ва уни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Москва кимё-технология институти ваТобольск педагогика институти Менделеев номига қўйилган. Шимолий Муз океанидаги сув ости тизмаси, Кунашир оролидаги (Курил ороллари) сўнмаган вулкан, Ойдаги кратер, менделеевит минерали Менделеев шарафига аталган.
1955 йилда Америка олимлари (Г.Сиборг ва бошқа) синтез қилган 101-элементни Менделеев шарафига менделеевий (МД) деб атадилар.
Манба: http://taqvim.uz/uzc