Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

КАДАСТР ХУЖЖАТЛАРИНИ ЯНГИЛАШ НАРХИ ҚАНЧА?

×

 2020-01-25 16:14:06    237

PDF yuklash
Chop etish


КАДАСТР ХУЖЖАТЛАРИНИ  ЯНГИЛАШ НАРХИ ҚАНЧА?

Савол: Биз турган хонадоннинг кадастр хужжатлари эски еди. Хужжатни қайта янгилаб олиш учун пул тўланадими?

Жавоб:  Мазкур хизматларнинг нархи Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июль кунги  “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори билан белгилаб қўйилган.

         Хусусан унга кўра, кадастр ишини тайёрлаш ва кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари нархлари қуйидагича белгиланган:

         1.Кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.

         Кўп квартирали уйдаги квартира - объектнинг 1 кв.м. учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда;

         Якка тартибдаги турар жой- объектнинг 1 кв.м. учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда.

         2. Ер участкаларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш.

         Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси- бепул. Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда якка тартибда турар жой қуриш учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

         Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси- Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

         Нотурар объектлари қуриш учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари;

         Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси - Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари;

         Бунда умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади.

         Шуни айтиш керакки, кадастр иши йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда) унинг нусхаси (дубликати)ни тайёрлашнинг нархи кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан, хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади. Кадастр ишини янгилаш зарурати юзага келганда янги ташкил қилинган (реконструкция қилинган) кўчмас мулк объектлари хатловдан ўтказилади.

         Абдуманоф Умридинов - Сух туман давлат хизматлари маркази  

                                                        бўлим бошлиги