25 январь кунидаги таърихий саналар
2020-01-25 09:38:10 187
25 январь 1924 йил - Францияда Халқаро мусобақа бошланган кун
1924 йил 25 январь куни Франциянинг жануби шарқида Халқаро мусобақа «Қиш спорти ҳафталиги ўтказиладиган Париждаги VIII олимпиадага бағишланган” шиори остида бошланди.
Франциянинг жануби шарқида, Шамонида, Монблан шаҳри яқинида халқаро мусобақа «Қиш спорти ҳафталиги ўтказиладиган Париждаги VIII олимпиадага бағишланган” шиори остида очилди, аниқроғи - биринчи қиш ўйинлари. 293 спортчи (улардан 13 таси аёл) 16 мамлакатдан мусобақага ташриф буюришди. Германия мамлакати айрим сабабларга кўра мусобақада иштироқ этмади. Австрия ва Венгрия таклиф этилди. Шамонидаги тадбир дастурига чанғи спорти, тез югуриш ва фигурали учиш ҳамда хоккей киритилган. Норасмий жамоалар синовида Норвегия икки баробар кўп ачко йиғиб барчадан ўзиб кетди. Иккинчи ўринни эгаллаган финнларга қараганда. Хоккей бўйича турнирда албатта, канадаликлар ғолиб бўлдилар, барча ютуқларнинг умумий жамлама ҳисоби 110:3!
25 январь 2006 йил - Ўзбекистон Республикаси Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига расман аъзо бўлган кун
2006 йил 25 январь - Ўзбекистон Республикаси Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига расман аъзо бўлган кун
Ўзбекистон Республикаси 2006 йил 25 январдан Евросиё иқтисодий ҳамжамиятига расман аъзо бўлди. Ташкилотнинг асосий мақсадлари: давлатлараро интеграциянинг энг юқори даражасини таъминланган ҳолда ўзаро савдо-сотиқда босқичма-босқич тариф ва нотариф тўсиқларни бекор қилиш йўли билан эркин савдо зоналарини; транспорт хизматлари умумий бозорини ва ягона транспорт системасини; умумий энергетика бозорини; ягона божхона иттифоқини; ишлаб чиқариш омилларининг эркин бозорни ва уйғунлашган иқтисодий сиёсат амал қиладиган иқтисодий ва валюта иттифоқини барпо этиш ва бошқа.
25 январь 1924 йил - Олимпия ўйинларида Кёрлинг бўйича мусобақалар намойиш этилди
Умарбеков Ўлмас (1934.25.1 – Тошкент – 1994.10.11)- Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. Истеъдодли адиб Ўлмас Умарбеков тенгдошлари ва устозларининг ҳурмат-еътиборини қозониш бахтига муяссар бўлган ёзувчилардан.
Ўлмас Умарбеков 50-60-йилларда ўзбек адабиётига кириб келган сермаҳсул ва ҳозиржавоб адиблар сирасига киради. У 1934 йил Тошкентда туғилган. Ўрта мактабни тугатгач, Ўрта Осиё Давлат университетининг филология факультетига кириб, 1956 йилда уни аъло баҳолар билан битирди. «Мен ҳам ёшлигимда кўп нарсаларга қизиққанман, - деб ҳикоя қилган эди ёзувчи. - Кейинчаликучувчиликни орзу қилган эдим, боғбон ҳам бўлмоқчи бўлганман. Аммо адабиёт ҳамма орзуларимдан кучлилик қилди. Шунинг учун бўлса керак, ўрта мактабни тугатганимда, ҳеч иккиланмасдан, Тошкент дорилфунунининг филология факультетига кирдим.
Назаримда, адашмаган эканман. Энди бўлса, адабиётсиз, бадиий ижодсиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман».
Ўлмас Умарбеков қарийб қирқ йил тинимсиз изланиш, ижод билан банд бўлди. У ўнлаб ҳикоялар, қиссалар, «Одам бўлиш қийин», «Фотима ва Зуҳра» каби романлари, «Қиёмат қарз», «Шошма, қуёш», «Оқар сув», «Суд», «Комиссия», «Кузнинг биринчи куни», «Аризасига кўра», «Курорт», «Ер ёнганда» каби драматик асарларини яратди. Шунингдек, «Икки солдат ҳақида қисса», «Ўзгаларни деб», «Қалин қорлар бағридаги учрашув» каби кинофильмлар учун сценарийлар ёзди. «Одам бўлиш қийин» романи Ўзбекистон ёшлар ташкилотининг мукофотига (1971), «Икки солдат ҳақида қисса» фильми Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига (1977), «Дамир Усмоновнинг икки баҳори» қиссаси эса Н. Островский номидаги собиқ иттифоқ ёшлар ташкилотининг мукофотига (1984) сазовор бўлди.
Унинг туғилганига 50 йил тўлиши муносабати билан «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» фахрий унвони берилди. Ва, ниҳоят, 1992 йилда «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» деган юксак шарафга эга бўлди.
Республика радиосида оддий муҳаррир сифатида иш бошлаган Ўлмас Умарбеков узоқ йиллар давомида шу ерда бош муҳаррирбўлиб ишлади. Қарийб ўн йилга яқин «Ўзбекфильм» киностудиясига бошчилик қилди. 1982-йилга келиб, Ўзбекистон Маданият вазирининг ўринбосари, кейинроқ вазир бўлиб фаолият кўрсатди.
Кўп ўтмай, у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига раис этиб сайланди (1985). Айни чоғда Осиё ва Африка ёзувчилари бирдамлик қўмитасининг раиси этиб тайинланди. Ниҳоят, 1989- 1991 йилларда Республика Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари бўлиб ишлади.
У қайси жабҳада, нима ишда ишламасин, ҳамиша эл-юрт ғами билан яшади. Айниқса, бадиий асарларида - улар хоҳ ҳикоя, хоҳроман, хоҳ саҳна асари бўладими, ҳамма-ҳаммасида инсонлардаги маънавий-ахлоқий фазилатларни ардоқлашга, улуғлашгаинтилди.
Ўлмас Умарбеков оғир хасталикдан сўнг, 1994 йил 10 ноябрда ҳаётдан кўз юмди. Унинг вафотидан кейин «Фотима ва Зуҳра» романи нашр этилди ва шу асар Муқимий театрида саҳналаштирилди. Ҳозирги кунда унинг номида кўча ва мактаб бор. Уч жилдлик “Танланган асарлар” ининг I ва II жилди нашрдан чиқди.
Манба: http://taqvim.uz/uzc