Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ҲУШЁРЛИКЛАР ТАШАББУСИ

×

 2020-01-24 17:29:20    78

PDF yuklash
Chop etish


ҲУШЁРЛИКЛАР ТАШАББУСИ

         Халқимиз ҳаётига “Обод қишлоқ” Давлат Дастурининг кириб келиши нафақат қишлоқларимиз сиймосини тубдан ўзгаришида, балки халқимиз маънавиятини юксалишида ҳам алоҳида ўрни бор. Чунки бу ҳаётбахш Дастур орқали ҳудудларда жадаллик билан ободончилик ишлари олиб борилиши халқимизнинг ҳақли равишдаги розилигига сабаб бўлмоқда. Зотан, юрт обод бўлса, ҳаёт фаровон бўлади. Озод ва обод Ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдек эзгу мақсадни ўзига шиор қилиб олган меҳнаткаш халқимизга бу Дастур янада ғайрат ва ташаббус бағишлаётир. Ўтган 2019 йилда, ушбу Дастур орқали туманнинг Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эътироф этишга арзирли ишлар амалга оширилди, ҳудуддаги олиб борилган ободончилик ишлари Ҳушёрни янги чирой касб этишига сабаб бўлди.

         Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғини раиси Мирзо Ифтихоновнинг сўзалрига қараганда, эндиликда ҳушёрликлар маҳалла ободончилигига ўзлари ташаббус кўрсатиб ҳисса қўшишмоқда. -“Ўтган йили маҳалламизнинг барча ҳудудларида Дастур доирасида кўп ишлар амалга оширилди. Жумладан, ободонлаштириш идораси томонидан маҳалла фуқаролар йиғини кўчаларига 86-дона замонавий кечки ёритиш мосламалари ўрнатилди. Куни кеча маҳаллада яшовчи саховатпеша инсон томонидан яна 20 дона замонавий ёритиш мосламаси олиб берилди ва эндиликда маҳалладаги барча таянчларга ушбу мосламалар ўрнатилади”,-миннатдорлик ила баён этади маҳалла раиси.

         Маълумот ўрнида: бир дона замонавий ёритиш мосламасининг нархи 150 000 сўмни ташкил этади. Ҳушёрликлар йил охиригача шу эзгу ташаббус орқали маҳалланинг барча кўчаларига шундай замонавий ёритиш мосламаларини ўрнатиш ниятидалар. Яна бир маълумот: маҳалладаги эски симёғочлар ўрнига янги бетон таянчлар ўрнатилиши ҳам йил давомида амалга оширилади. Албатта, эзгу ният ва яхши мақсадлар билан бошлаган барча иш муваффақиятли кечиши синалган ҳаётий ҳақиқатдир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати