24 январь санасидаги тарихий кунлар
2020-01-24 09:11:13 208
24 январь 1931 йил - Москвада лўлилар театрига асос солинган кун
24 январь 2013 яил - Олимлар Ернинг учинчи ядросини аниқлаган кун
Америкалик олимлар таъкидлашича, сайёрамиз ядроси шу пайтгача айтиб келинганидек иккита элементдан эмас, балки учта элементдан таркиб топлигини 2013 йил 24 апрелда олимлар томонидан аниқланди. Шу пайтга қадар таъкидлаб келинишича, мантия остида тахминан
24 январь 1922 йил - Эскимо куни
1922 йил 24 январь - анъанавий эскимо куни ҳисобланади .Айнан шу куни ширинликлар магазини эгаси Кристиан Нельсон эскимога патент олди. Эскимо - катталар ва болаларнинг энг севимли неъматларидан бири, лекин нега у бундай номланган ва музқаймоқнинг таёқчаси қаердан пайдо бўлганлиги ҳақида камчилик одамлар ўйлаб кўришган.Тахминларнинг бирида шундай дейилган: Американинг Айова штатидан қандолатчи Кристиан Нельсон рецепт ўйлаб топган - сариёғ устини шоколадли қиём билан қоплаш. “Эскимо -пай” (эскимос пирогчаси) Стовер фамилияли унинг ҳамкасби ўйлаб топган. Деярли 10 йил ичида эскимо дунё бўйича машҳур бўлди. Ҳеч ким эскимони таёқчасиз тасаввур эта олмайди. Барибир тушиниш қийин қайси қарор олдин пайдо бўлди: музқаймоқни таёқчага қўндиришми ёки уни шоколадли қиём билан қоплаш. Афсоналарнинг бирида, олдин таёқча пайдо бўлган ва унга оддий тасодиф сабаб бўлган. Фрэнк Эпперсон деган одам совуқда лимонадли стаканни қолдириб кетади, шунингдек унинг ичида аралаштириш учун таёқчаси ҳам бўлган. Натижада лимонад музлаб қолган, таёқча эса тиғиз ёпишиб қолган. Бу воқеа ундан аввал, Кристиан Нельсон сариёғ устини шоколадли қиём билан қоплашдан олдин содир бўлган. Фрэнк Эпперсон 1905 йилда таёқчада музлатилган лимонадларни тайёрлашни бошлаган .Бироқ, бу воқеа ҳақиқатда бўлган бўлса ҳам , барибир биринчи эскимони Кристиан Нельсон таёқчасиз сотган деган тарихий фактлар тасдиқлайди.
24 январь 1957 йил - Xонанда Замира Суюнова таваллуд топган кун
Замира Суюнова 1957 йил 24 ноябрда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Мактабда ўқиб юрган кезларидаёқ эл оғзига тушган лапарларни, халқ қўшиқларини куйлаб юрган. 11 ёшида Глиэр номли мусиқа мактабига ўқишга киради. 1975 йилда шу мусиқа мактабини муваффақиятли битириб, Тошкент Давлат Консерваториясининг хор-дирижёрлиги факультетига ўқишга киради.3-курслигида янги ташкил этилаётган “Дуторчи қизлар” ансамблига таклиф қилишди. 1979 йилдан яъни ансамл ташкил қилингандан буён шу ансамблда фаолият кўрсатиб келади.Дуторчилар ансамбли ўз ижодий фаолиятини бошлаганда, кўп асарларни, ўзбек халқ қўшиқларини Ғанижон Тошматовнинг ўзлари ўргатганлар.”Дуторчи қизлар” ансамблининг муваффақиятга эришишининг биринчи омили асрлар мобайнида халқимиз қалбида яшаган қўшиқларни ижро этганлари бўлди.Ҳозирги кунда Дуторчилар ансамблидаги фаолиятидан ташқари консерваторияда талабаларга дарс беради.
Манба: http://taqvim.uz/uzc