Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2020 йил Сухда “Ишсизликка барҳам бериш” шиори остидаги фаолият йили бўлади

×

 2020-01-23 17:25:11    197

PDF yuklash
Chop etish


2020 йил Сухда “Ишсизликка барҳам бериш” шиори остидаги фаолият йили бўлади

         Маълумки, аҳолини доимий иш жойи билан таъминлаш ва бу борадаги камчиликларни бартараф этиш куннинг асосий мавзўсига айланиб қолган. Сух тумани миқёсида ташкил этилаётган ва ўтказилаётган туман ҳокимининг сайёр қабуллари натижаси ҳам шуни кўрсатмоқда: энг асосий ва долзарб масала ишсизлик масаласи ҳисобланади. Яъни мурожаатларнинг асосий қисмини шу муаммо ташкил этади. Бугун туман ҳокимининг бевосита ташаббуси билан Сухнинг “Суғдиёна” спорт мажмўасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида туманда фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

         Ярмаркага бағишланган тадбирда туман ҳокими Фаррух Усаров нутқ сўзлади ва бугунги куннинг долзарб муаммоси – ишсизлик ва уни бартараф этиш бевосита раҳбардан катта масъулият талаб этилиши ҳақида тўхталиб, “Янги 2020 йил биз учун туманда ишсизликка барҳам бериш шиори остидаги фаолият йили бўлади”,- дея таъкидлади. Шунингдек, туман ҳокими сўзлари давомида ушбу меҳнат ярмаркасининг асосий мақсади ишсиз ёшларни, кам таъминланган оилалар, ҳарбий хизматдан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, муқаддам судланганлар ҳамда уларнинг оила аъзоларини бандлигини таъминлаш, ёшларга қаратилаётган эътибор, ёшларга ҳар қандай шароитда миллий мустақилликнинг, халқнинг кадриятларини, анъаналарини ва урф одатларини асраш ва ҳимоя қилиш рӯҳида тарбиялаш, шунингдек, унинг маънавий эҳтиёжлари ва қизиқишларини чеклашга булган ўзгаришларга қарши курашишга таъсирчан ҳисса қўшиш, ёшларни ҳаётда уз ўрнини топишга амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида тушунчалар берди ҳамда туманда янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастурида белгилаб берилган вазифалар ижроси борасида олиб борилаётган ишлар туғрисида маълумот берди.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Толибжон Муродовнинг сўзларига кўра, меҳнат ярмаркаси бевосита туман ҳокими топшириғига асосан ташкил этилди. Ярмарка давомида иштирокчиларга бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази мутахассисларининг бизга берган маълумотига кўра, ўтказилган меҳнат ярмаркасида туман бўйича 26 та корхона ва ташкилотлар 119 та бӯш иш ўринлари билан қатнашдилар. Ўтказилган меҳнат ярмаркасида ишсиз ёшлар, кам таъминланган оилалар, ҳарбий хизматдан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар, муқаддам судланганлар хамда уларнинг оила аъзоларидан жами бўлиб 181 нафари иштирок этишди. Иштирок этганлардан 36 нафарини ёшлар, 63 нафари аёлларни ташкил этади. Тадбир давомида 47 нафар ишсиз фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Йўлланма олганларнинг 9 нафарини ёшлар, 27  нафарини аёллар ташкил этади. Йўлланма берилган ишсиз фукаролардан 18 таси ишга жойлаштирилди. Тадбирда 5 нафар ёшлар, 11 нафар аёллар  доимий иш ўринларига эга бўлишди. Ҳақ тўланадиган жамоат ишига 15 нафар фуқаро таклиф қилинди. Таклиф қилинганлардан 2 нафарини ёшлар, 12 нафарини аёллар ташкил этади.

  Шунингдек, ташкил этилган меҳнат ярмаркасида туманда фаолият олиб бораётган “Агробанк” ва “Халқбанк”и вакиллари ҳам қатнашишди ва тадбир давомида иштирокчиларга банк мутахассислари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш бӯйича бериладиган кредитлар ва унинг шартлати ҳақида маълумотлар беришди. Йиғилганларга кредитлар ҳақидаги маълумотлар  кӯргазмали қуроллар орқали ҳам етказилди.

           Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати