Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 67 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Атроф-муҳит тозалиги – саломатлик гарови

×

 2020-01-23 17:17:04    167

PDF yuklash
Chop etish


       Атроф-муҳит тозалиги – саломатлик гарови

Маълумки, 2019 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5814-сонли “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги” Фармони қабул қилинди. Фармонга биноан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари  негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди. Ҳудудлардаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бўлинмалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Фармонга асосан, Сух туманида санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ташкил этилиб, марказ ходимлари касбий вазифаларини ижро этиш йўлида ишлар олиб боришаётир. Жумладан, марказ ходимларига туман ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2019 йил  24 декабрдаги  "Умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида"ги №ҚҚ-650-III-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш учун топшириқлар берилди ва туман ҳудудида ушбу топшириқ ижроси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Сух туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош ҳакими Манучеҳр Аҳрорининг маълумотига кўра, 2020 йилнинг 22 январь куни Сух туман Истиқлол ва Ровон маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жойлашган Амир Темур кўчасидаги объектлар ва хонадонлар туман атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.

Сух тумани СЭОМ ходимлари ва туман атроф муҳитни муҳофаза қилиш ходимлари ҳамкорлигида юқорида кўрсатилган ҳудуддаги 45-та хонадон ўрганиб чиқилди. Мазкур ўрганиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиолология Осойишталик Агентлигининг “Аҳоли ўртасида ўтказилаётган тарғибот тадбирларини такомиллаштириш ва мазкур йўналишда фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисидаги” 2019 йил 22 ноябрь кунидаги 40-сонли буйруғига асосан ҳам амалга оширилди.

Аҳоли хонадонларини ўрганиш давомида жам 11-та хонадон ҳожатхоналари санитария-гигиена талабларига жавоб бермаслиги (шувалмаган, эшик ўрнатилмаган, оқланмаган) ва хонадонлардан оқиб ўтадиган катта сув ариғи айрим хонадон эгалари томонидан тозаланмаганлиги аниқланди. Аниқланган камчиликлар юзасидан хонадон эгаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология Осойишталик Агентлигининг 2019 йил 22 ноябрь кунидаги 40-сонли буйруғига асосан керакли тавсиялар берилди, ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари томонидан огоҳлантириш хатлари берилди ва аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Сух туман атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи М. Ортиқовнинг маълумотига кўра - “Сўх туман Истиқлол, Ровон маҳалла фуқаролар йиғинларидан оқиб ўтувчи маҳаллий ариқга шу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли томонидан хар хил турдаги маиший қаттиқ рўзғор чиқиндиларини ташлаб, сувни ифлос қилиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 2020 йил 22 январ куни Экология ва атроф муҳтини муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича Сўх туман инспекцияси ходимлари ҳамда Сўх тумани  санитария эпидемиология назорат маркази ходимлари билан биргаликда Истиқлол, Ровон маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи фуқароларга юқоридаги ҳолатларга йўл қўймасликлари тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди”.

         Ҳақиқатан, ҳам, ҳали туманимизда бу йўналишда қилинадиган ишлар жуда кўп. Аҳоли томонидан санитария-гигиена қоидаларига риоя этмаслик, сувни ифлослантириш ҳолатлари жуда кўп учрайди ва шу сабаб, туманда болалр ўртасида гепатит касаллигига чалиниш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. Уйлаймизки, юқоридаги номи тилга олинган ташкилот ва идоралар ходимлари келгуси фаолиятларида “огоҳлантириш хатлари бериб, тушунтириш ишлари олиб бориш” баробарида туман миқёсида аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтирадилар. Зотан, жамиятда соғлом турмуш тарзини таъминлаш соҳа ходимларининг асосий вазифасидир.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати