“Yoshlar-kelajagimiz” билан бизнес-саёҳат давом этмоқда
2020-01-23 17:12:43 170
“Yoshlar-kelajagimiz” билан бизнес-саёҳат давом этмоқда
Бугун Фарғона вилояти Сух туманида ёшларнинг тадбиркорлик соҳасига қизиқишларини янада ошириш мақсадида “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси Сух туман филиали мутахассислари Ш. Шарофиддинов, Г. Баҳодиров ва Х. Эсановлар томонидан тумандаги 4-сонли УЎТ мактаб ўқувчилари ва мактабнинг ёшлар етаксичи Р. Қурбонов иштирокида тумандаги Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган трикотаж махсулотларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган “Сух намунаси” МЧЖга бизнес-саёҳат ташкил этилди.
Ўтказилган бизнес-саёҳат давомида мактаб ўқувчиларига корхона мутахассислари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлашнинг илк қадамлари тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, жамғарманинг туман филиали ходимлари ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун юртимизда олиб борилаётган имкониятлар ва ёшларнинг ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш мақсадида тақдим қилинаётган имтиёзли кредитлар тўғрисида тегишлича маълумотлар бериб ўтилди. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, айни кунда корхонада 150 нафарга яқин хотин-қизлар фаолият олиб боришади. Кеча туман ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган меҳнат ярамаркасида ҳам иш излаб юрган қизлар ушбу корхонага ишчи сифатида қабул қилинди.
Бизнес-саёҳат давомида ёшлар ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишдилар. Иш фаолиятидаги ишчилар билан сҳҳбатлашдилар, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиб, қизиқтирилган саволларига аниқ ва тушунарли жавоб олдилар.
Ўтказилган бизнес-саёҳатдан ёшлар ўзларига керакли бўлган хулосаларни олишди ва келажакда албатта ўз бизнесларини бошлашни режалаштирдилар. Бизнес-саёҳатда 23 нафар ёшлар иштирок этишди.
У.Сангинов - “Yoshlar-kelajagimiz” жамғармаси
Сух тумани филиали раҳбари