Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

23 январь санаси тарих саҳифаларида

×

 2020-01-23 14:34:23    195

PDF yuklash
Chop etish


23 январь 1997 йил - Камолиддин Беҳзод номли Давлат мукофоти таъсис этилган кун

1997 йил 23 январь – “Ўзбекистон бадиий академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармон эълон қилинди. Ушбу фармонга кўра халқ ҳунармандчилиги, тасвирий ва амалий санъат соҳасидаги энг яхши асарлар учун Камолиддин Беҳзод номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти таъсис этилди.

  КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ — адабиёт, санъат ва меъморлик соҳасидаги давлат мукофотларидан бири. 1997 йил  23 январда таъсис этилган. Шарқ уйғониш даври етук санъаткори, буюк миниатюрачи мусаввир Камолиддин Беҳзод номи билан юритилади. Мукофот тасвирий ва амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги соҳасида яратилган, миллий истиқлол ғояларини ёрқин бадиий шаклларда акс эттирган, Ўзбекистоннинг буюк тарихини ва ҳозирги юксалиш жараёнларини ҳаққоний образлар орқали гавдалантирган ва кенг жамоатчилик томонидан тан олинган етук санъат асарлари учун берилади. Мукофотга сўнгги тўрт йил мобайнида яратилган, кўргазмага қўйилган ёки бошқа тарзда эълон қилинган монументал тасвирий санъат, меъморлик-бадиий таъмирлаш ва ҳайкалтарошлик асарлари кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Мукофотга тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, ижодий уюшмалар, республика ва халқаро жамоат ташки- лотлари раҳбар органлари томонидан қабул қилинади. ЎзРнинг бошқа Давлат мукофотига илгари сазовор бўлган асарлар бу мукофотга тавсия этилмайди. Бир мукофотга талабгорлар сони 3 кишидан ошмаслиги лозим. Мукофотни ЎзР Президентининг фармони билан ҳар уч йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида бериш тартиби жорий қилинган. Мукофотнинг ҳар бири 80 та энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида белгиланган. Мукофотга сазовор бўлган ижодкорларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиғи ва фахрий нишон топширилади. Мукофот совриндорининг нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади. Мукофот такроран берилмайди.

23 январь 1997 йил - “Устa” бирлашмаси ташкил этилган кун

“Устa” - Республика махсус ижодий ишлаб чиқариш уюшмаси – республика халқ амалий санъати усталарининг бирлашмаси. 1978 йилда Ўзбекистон Бадиий фонди қошида амалий безак санъатини қайтадан тиклаш ва ривожлантириш, халқ усталари билан ишлаш, уларга ижодий ишларида ҳар тарафлама ёрдам бериш мақсадида ташкил қилинган. Ўзбекистонда тасвирий ва амалий санъатни янада ривожлантириш мақсадида 1997 йил 23 январда ҳозирги номида қайтадан тузилди. “Устa” таркибига республика ҳудудидаги 16 корхона бирлашган бўлиб, уларда 50 га яқин амалий санъат тури бўйича усталар ижодий меҳнат қилади. Бирлашманинг малакали усталари республикада (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон консерваторияси, Ўзбек миллий академик драма театри, Темурийлар тарихи давлат музейи, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва бошқалар), чет мамлакатларда йирик меъморий иншоотларни безаган.

23 январь 2014 йил - 2014 йил 23-26 январ кунлари Тошкентда Турк киноси ҳафталиги бўлиб ўтди

2014 йил 23-26 январ кунлари Тошкентда Турк киноси ҳафталиги бўлиб ўтди.
23-26-январ кунлари Тошкентда 10-турк киноси кунлари бўлиб тўди. Туркия элчиxонасининг Маданият ва туризм ишлари маслаҳатчиси Жиҳан Варликнинг сўзларига кўра, ҳафталик учун филмлар маҳаллий томошабиннинг қизиқиш ва талаблари асосида синчиклаб танланган.
Турк киноси ҳафталигида тариxий мавзудаги «Фетиҳ 1453», чипталар сотиш бўйича рекорд қўйган «Визонтеле Тууба» ва «Қуёшнинг ўғли» киноасарлари намойиш этилди.
Фильмлар «Радиссон САС» меҳмонxонасида ўзбекча субтитрлар билан турк тилида намойиш этилди.
23 январь 2014 йил - Тошкентда дўппилар кўргазмаси очилган кун
Ўзбекистон Бадиий академияси Xалқаро маданият карвон саройида «Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан» деб номланган кўргазма очилди.
Кўргазмада пойтаxтлик Фаxриддин Абдужабборовнинг шаxсий коллексиясидан ўрин олган элликдан зиёд қадимий миллий дўппилар намойиш этилмоқда.
Дўппидўзлик Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Буxоро, Қашқадарё, Сурxондарё, Xоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистонда кенг тарқалган. Бу бош кийими услуби, кўриниши жиҳатидан ўзига xос тайёрланади. Xусусан, Қашқадарё ва Сурxондарё вилоятларида думалоқ, қуббасимон кўринишдаги ёрқин рангли, Фарғона водийсида эса оқ ва қора иплар ёрдамида эркаклар, аёллар ва болалар учун дўппилар тикилган. Айни кунда ироқи дўппи, чуст дўппи, қўқон дўппи, марғилон дўппи, гилам дўппилар xорижда ҳам машҳур.
Уста-ҳунармандларнинг таъкидлашича, дўппилар кўриниши, нақш услуби, рамзлар уйғунлиги билан бир-биридан фарқланади. Дўппиларнинг тайёрланишида мамлакатнинг турли ҳудудларига xос табиий шароит, атроф-муҳит, аҳоли турмуш тарзи, маҳаллий анаъналар ҳам акс этади.
Кўргазмада элликдан зиёд қадимий миллий дўппилар намойиш этилди.
Манба: http://taqvim.uz/uzc