Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

×

 2020-01-21 15:07:51    176

PDF yuklash
Chop etish


ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА     

         Қайд қилиш лозимки, бугунги кунда аҳоли билан бевосита мулоқотда бўлиш, халқимизни қийнаётган муаммо ва  камчликларни аниқлаб, уларни ечими устида ишлаш ва ташаббус кўрсатиш, қилинаётган ҳар бир мурожаатга муносабат билдириш бевосита ҳудуд раҳбарининг асосий вазифасига айланган. Бу йўналишда Сух туманида тизимли ишлар амалга оширилаётир.

         Тул маҳалласида яшовчи фуқаро – 90-ёшли отахон Олимжон-ота Солиев биринчи сектор ҳудудида бўлган қабулда бевосита туман ҳокимига мурожаат этиб, оилада бир нафар фарзанди, келини  ва набираси билан яшаётганини ва фарзандига тиббий кўмак лозимлигини билдирган. Қабулнинг эртаси, яъни бугун – 21 январь 2020 йил куни туман ҳокими Фаррух Усаров бевосита маҳаллага ташриф буюриб, Сух туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Икром Аҳматов ва туман марказий шифохонаси етакчи мутахассислари билан Олимжон-ота хонадонига кириб бордилар. Маълумот ўринда: оила ҳақиқатан ҳам ижтимоий кўмакка мўҳтож, отахоннинг ўғли – Фарҳоджон Олимжонов мана икки йилдирки, сурункали гепатит касаллигига чалинган ва ҳар олти ой шифохона шароитида муолажа олиши лозим. Сурункали касалликлар шифокори Меҳрубон Болтаевнинг сўзларига кўра, бемор бевосита гепатитнинг “D” тури бўйича касалланган ва рўйихатга олинган.

         -“Бундай эътибордан бошим осомонга етди. Аввало, Президентимизга раҳмат, чунки раҳбарларимизни тўғри йўлга одилона сиёсатлари ила чорладилар. Ҳамма раҳбарларимизга раҳмат. Илойим, мартабалари бундан улуғ бўлсин, осмонимиз тинч ва мусаффо бўлсин”,-дея қўлларини дуога очдилар отахон. Мутахассислар беморни обдон текшириб, бир хулосага келишди: беморни шифохона шароитида даволаш шарт. Беморга қўлланиладиган барча дори-дармон давлат ҳисобидан бериладиган бўлди.  Шунингдек, текшириш натижасида Фарҳоджоннинг кичкина ўғли Исломжон Олимжоновда ҳам чов чурраси борлиги аниқланди. Ушбу болакайга ҳам шифокорлар кўмаги лозмилиги аниқланди ва энди агар Фарҳоджон буткул табобат олиб шифохонадан қайтса, Исломжонни ҳам стационар шароитида даволаб, касалликни бартараф этиш учун жарроҳлик амалиёти ўтказиладиган бўлди.

         Текширишлардан сўнг беморни “Реаномобиль” билан марказий шифохонага олиб келинди ва яқинда капитал таъмирдан чиқарилган янги, замонавий шифохонанинг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилди. Келган дақиқасидан бошлаб, беморга керакли дори-дармон белгиланди ва беморхонада унинг даволаниши бошланди.

         Албатта, бу ҳаётмиздаги битта миттигина мисол холос. Лекин бу амал замирида инсонийликнинг асосий мезони – эътибор ва инсон омили мужасамдир. Зотан, инсондан ҳаёти давомидаги қилинган яхши амаллари қолади. Шикаста қалбларга йўл топа олиш, инсон дардига малҳам бўлишдек эзгу амал ҳар бир раҳбарнинг кундалик шиорига айламоғи лозимлиги замон ва давр талаби. Замон билан ҳамнафас бўлган раҳбарнинг фаолиятида унум ва барака бўлиши айни ҳақиқат.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати