БУГУН
2020-01-16 10:42:12 172
16 январь 2001 йил - Халқаро “Битлз” куни
2001 йилдан ЮНЕСКО қарорига кўра Халқаро “Битлз” куни нишонланади (The Beatles). Бугунги кунда ҳақиқий мусиқа шинавандаларнинг қулоқчинлар (наушники) ва овоз кучайтиргич (колонка)ларидан ушбу қўшиқлар : “Yesterday”, “Yellow Submarine” , “Let lt Be” ва шу тариқа ҳамма замон ва халқлар мусиқа ихлосмандларининг Ливерпуллик афсонавий тўртлиги қўшиқлари янграши керак. Бу сана бекорга танланмаган. 1957 йил 16 январда Ливерпулда “The Cavern” клуби очилган, айнан шу ерда хеч кимга ҳали маълум бўлмаган ёш мусиқачилар Джон Леннон, Пол Маккартни, Джордж Харрисонлар машҳурлик сари ўз йўлларини бошлашган. 2 йил ўтгач улар қаторига Ринго Старр келиб қўшилган. Кейинчалик 16 январда “Битлз” тарихида яна бир муҳим сана бўлиб ўтди, бу куни 1964 йилда “Сashbox” журнали “I Want To Hold Your Hand” қўшиғига ўтказилган америка хит-парадида биринчи ўринга лойиқ топилди, шундан сўнг бу оҳангни 10 кун ичида миллионлаб мухлислар қалбига етиб борди. The Beatles расман 8 йил фаолият кўрсатди. Бу орада йигитлар мухислар ихтиёрига 13 та албом совға қилдилар ва улардаги ҳар бир қўшиқ дунё бўйлаб хит қўшиққа айланди. Улар америка классик рок-н-ролл (Элвис Персли ижоди) дан илҳомланиб ўзининг йўналига эга бўлишди. Шундан бошлаб дуёда “битломания” оқими юзага келди. Гуруҳ дунё мусиқа санъати ривожига ўзининг бетакирор улушини қўшиб, “Rolling Stone” журнали маълумотига кўра, дунёнинг энг буюк хонандалари орасидан биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган.
16 январь – “Муз қуювчилар” куни
Бу куни ҳамма муз қуювчилар, яъни катта муз саҳна ишчилари, кўча четларида болаларга муз сирпанчиқлари қуювчи ҳаваскорлар ўзларининг касб байрамларини нишонлайдилар. Айнан шу куни 1901 йилда туғилган америкалик муҳандис ресурфейсер-сирпанчиқларда музни қайта тиклайдиган комбайнни (ихтиродан олдин қўлда қилинар эди) яратган Фрэнк Замбонининг айнан таваллуд кунида нишонланади. Барча муз саҳналарда асосий назар спортчиларга қаратилади. Аммо спортчиларнинг намунали чиқиши учун уларнинг маҳоратигина эмас, балки мусобақа ўтиш шароитлари ва айнан муз ҳам катта аҳамиятга эгадир. Фигуристларнинг чиқиши яхши кўриниши учун муз қатламининг текислиги ва силлиқлига аҳамиятли, бунда муз қопловчиларнинг меҳнати катта. Аммо бу инсонлар доим чеккада турадилар ва улар томошабинлар олқишини орқадан эшитадилар. Кўпинчи муз қопловчи касбини аввалги спортчилар эгаллашади, чунки улар бу ишнинг нозик қирраларини яхши билишади. Баъзида мутахассислигини ўзгартирган муҳандис ва қурувчилар ишлашади. Муз қопловчиларнинг иш режаси жуда мураккаб. Мусобақалар ўтказилиши пайтида муз эрталабки соат еттиларда, биринчи машқларга тайёр бўлиши керак. Катта мусобақалар пайтида муз қопловчилар навбатма-навбат тонгдан тунгача ишлайдилар. “Муз қайнатиш” иши жуда мураккаб бўлиб, у етти кун давом этади. Олдин саҳна тубидаги бетон плиталар уй ҳароратидан 0га, секин-аста минусга туширилади. Бу иш бир неча кун давом этади. Бетон тозаланиб, ювилгандан сўнг шланг ёрдамида қуйиш бошланади. 1,5-2 сантиметр қалинликка келганда муз бўялади. Фигуристларнинг машқ қилиши учун муз кулранг бўлиши керак. Шунинг учун олдин оқ рангли, кейин кулранг бўёққа бўялади. Бўёқдан кейин яна сув қуйилади, сўнгра ёндирилади, плитанинг ҳарорати кўтарилади, махсус комбайн юргизилиб муз қатламдан ортиқча туз ва ҳаво пуфакчалари чиқиши учун босилади. Кейин музнинг охирги қатлами ётқизилади. Хоккей ва фигурали учиш учун тайёрланадиган муз қатлами бир хил бўлади. Бугунги кунда спортчилар, уларнинг мураббийлари ва муз устида бўлиб ўтадиган ўйинларнинг ишқибозлари муз қопловчиларни касб байрамлари билан табриклаб, уларни спортдаги ғалабаларига қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчиликларини билдиришлари керак.
16 январь 1957 йил - Таиландда “Ўқитувчилар куни” байрами
Таиландда 16 январь - “Ўқитувчилар куни” байрамида барча ўқувчилар ўқитувчиларини табриклайдилар. 1956 йилда Таиланд фельдмаршали премьер-министри П.Пибулсонгкрам ғояси бўйича таълим соҳасидаги касбий байрам – “Ўқитувчилар куни” жорий этилди. Таиланднинг барча ўқитувчиларига табрик сўзида Пибулсонгкрам шундай деган: “Ўқитувчилар бизнинг ҳаётимизга нур олиб кирувчи инсонлардир. Уларнинг албатта байрам куни бўлиши керак,бу куни ўқувчилар устозларини табриклаб, уларга миннатдорчилик билдирадилар.Ўқитувчилар - ҳар бир инсоннинг ҳаётида унинг ота-онасидан кейин турадиган муҳим ва қадрли ўринни эгаллайдиган зотлардир”. Шундан сўнг, 1956 йил 21 ноябрда мамлакатда ҳар йили 16 январь - “Ўқитувчилар куни” байрамини нишонлаш қонуний жорий қилинди. Биринчи марта бу касбий байрам 1957 йил 16 январда нишонланган. Шундан буён, барча таълим соҳасига алоқаси бўлганлар бу байрамни нишонлайдилар. “Ўқитувчилар куни” – ҳақиқатан ҳам умумхалқ, севимли ва эҳтиросларга бой байрамдир. Бу куни ўқувчилар мураббийларига гуллар ва совғалар тақдим этадилар, уларни шарафлаб қўшиқлар куйлайдилар, улар учун шўх байрамлар ташкил қиладилар.
16 январь 1860 йил - Исроилда "Дарахтларнинг янги йили" байрами куни
16 январь ( 2014 йил учун сана) куни - Исроилда Ту би - шват куни деб номланган бўлиб, одатда ёмғирлар мавсуми тугайди ва табиат янгиланади. Ту би-шват – бу яҳудий тақвим бўйича шват ойнинг 15- кунидир. Бу куни мевали дарахтларнинг ҳосилидан бирқисми ибодатхонага тақдим этилган. Ту би-шват байрами донишмандлар томонидан ҳосилнинг бир қисмини ажратиш мақсадида ўйлаб топилган. Гуллаб турган бодом дарахти - байрамнинг рамзи ҳисобланган. Дарахтларни ҳимоя қилиш мақсадида, қонун томонидан дарахтларнинг ҳосилга киргунга қадар биринчи уч йил давомида меваларини ишлатиш ман қилинган. Дарахтларнинг ёшини билиш учун эса, унинг туғилган кунини аниқ белгилаб қўйиш керак. Байрамни нишонлашнинг асосий сабаблари бўлган. Уруш даврида яҳудийлар ўз аждодлари ерларини ташлаб кетишган.Давлатнинг йўқолиши натижасида байрамлар ҳам тугатилган. Уруш даврида кўплаб дарахтзорлар ва ўрмонлар қирилиб кетган, ерлар саҳрога айланган.Байрамнинг ривожланиш тарихида янги давр бошланган. Муҳожирлар, ўз аждодлари ерларига қайтишгач, саҳрога айланган ерларни гуллаётган боғларга айлантириш кераклигини улар англаб етганлар. 1860 йил шват ойининг 15 кунида ёзувчи ва тарихчи, мактаб раҳбари -Зеэв Явиц ўз ўқувчилари билан дарахт кўчатларини экишга чиқишган. Шундан сўнг, мамлакатда Ту би- шват кунида дарахт экиш анъанаси жорий қилинган. Гулаб турган бодом дарахти - байрамнинг тимсоли сифатида муҳожирларнинг кўчиб келиш пайтидан бошланган. Яҳудийлар «Дарахтларнинг янги йили» байрамини нишонлаб, мевали дарахтлар ҳақида шундай фикрларни билдирадилар: Дарахтларни нафақат кесиш, балки шоҳларини ҳам синдириш мумкин эмас, чунки улар одамларга мевалар берадилар. Инсонларнинг дарахтлар билан умумий жиҳатлари кўп. Инсон, худди дарахтга ўхшаб ўз илдизлари билан кучлидир.Илдизлар кўринмасада, инсонларга ва дарахтларга куч беради.Дарахтнинг шоҳлари – худди инсон ҳаёти каби, мевалари эса - фарзандлари сингари. Байрам куни болалар ва катталар оммавий дарахт экиш маросимида қатнашадилар. Байрам кунида Исроилда ундириладиган мевалардан ва бошоқли ўсимликлардан истеъмол қилинади. Булар – буғдой, жавдар, узум, анжир, анор ва бошқалардир. Меваларни истеъмолқилиш удумида меваларнинг келиб чиқишига, уларнинг еса бўладиган ва бўлмайдиган қисмларига эътибор қаратилиб, кетма-кетликда истеъмол қилинади. Анъанага кўра, столга етти, ўн беш ёки эллик хил мевалардан қўйилади. Ҳозирги кунда байрам янги маънога эга бўлди, Байрам ҳафталиги давомида инсонларни табиатни асраб - авайлашга ундаш мақсадида экскурсиялар ташкил қилинади. Бу байрам табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари учун ката аҳамият касб этади.
Манба: http://taqvim.uz/uzc