Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА – ЧЕККА ҲУДУДЛАР

×

 2020-01-13 17:04:38    187

PDF yuklash
Chop etish


         ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА – ЧЕККА ҲУДУДЛАР

         Эътибор. Бу сўз замирида катта маъно ва мазмун мужассам. Эътибор бўлган жойда ҳаётга бўлган интилиш, ривожланиш, тараққиёт бўлади. Оддий халққа бўлган эътибор туфайли одамларимизда шукроналик ҳисси ортиши табиий ҳол. Президентимизнинг одилона сиёсати туфайли бундай эътибордан Республикамизнинг энг чекка ва олис ҳудудларида умрзгузаронлик қилаётган юртдошларимиз ҳам баҳраманд бўлишаётир.

         Чунғара маҳалла фуқаролар йиғини Риштон тумани тасарруфидаги маҳалла бўлиб, чунғараликлар Ҳукуматимиз ва бевосита Президентимизнинг домиий эътиборида эканликларидан миннатдорлар. Ушбу маҳаллада асосан ўзбек ва қирғиз миллатига мансуб аҳоли яшайди ва асрлар оша дўслтик ришталари икки халқ орасида мустаҳкамланиб келган. Чунғара ҳам анклав ҳудуд ҳисобланади, чунки тўрт томондан Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. Юртбошимизнинг эътибори туфайли икки миллатнинг дўстлик ришталари янада мустаҳкамланиб бормоқда.

         Маҳаллада1450 нафар аҳоли истиқомат қилишади. Жами хонадон сони 240 та ва оилалар сони 397 тани ташкил этади.

      Куни кеча маҳаллага озиқ-овқат маҳсулотлари орттирилган машиналар карвони кариб келди. Келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари – ун, ёғ ва шакар ҳудуднинг ҳар бир хонадонига тарқатиб берилди. Ижтимоий кўмакка мўҳтож аҳоли, айниқса, ногиронлар ҳолидан хабар олинди. Чунғараликларнинг дарду ташвиши ва муаммолари тингланди.

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ Қабулхонасининг Фарғона вилоятидаги раҳбари Маҳмудова Робахон Анваровнанинг сўзларига кўра, маҳалладаги Чўнғара, Сойбўйи, Дўстлик ва Йигитпирим кўчаларида яшовчи аҳоли келтирилган совғалардан баҳрманд бўлдилар. Айниқса, совғаларни қабул қилган фуқаролар Президентимизга алоҳида миннатдорчилик билдиришди. Маҳаллада яшовчи 8 нафар фуқаролар – касаллик ёстиғига михланиб қолган беморлар, ногиронларга алоҳида эътибор кўрсатилди.

         -“Мен Ўзбекстонда яшаётганимдан, Республикамиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев эътибор ва ғамхўрликларидан баҳраманд бўлаётганимдан беҳад мамнунман. Аслида маҳалламизда яшаётган мендек қирғиз миллатига мансуб аҳоли ҳам ҳар доим бундай эътибордан миннатдорлар. Беморларнининг кўнглига йўл топган инсон комил инсондир. Президентимизга раҳмат”,- дейди биз билан сўҳбатда маҳаллада яшовчи фуқаро етмиш ёшли отахон Набижон Олтмишев. Бундай миннатдорчилик сўзларини чунғаралик қирғиз миллатига мансуб бошқа фуқаролар – Мирзоолим Ҳамроалиев, Санобархон Каримова, Қудратхон Абдулазизова, Идрисжон Мадраҳимов, Шўҳрат Ёрхонов, Тўлаган Бўтабековлар самимийлик билан тилга олишди.

         Дарҳақиқат, қилинаётган барча эзгу ишлар бир эзгу мақсад – халқ фаровонлигига қаратилган. Янги 2020 йил остонасида қилинган бундай хайрли амал чўнғараликлар ёдидан асло кўтарилмайдиган бўлди.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати