Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

11 январь санаси тарихда

×

 2020-01-11 08:25:59    168

PDF yuklash
Chop etish


11 январь 1992 йил - Торонтода биринчи марта инсулин ишлатилган кун

Инсулин – ҳайвон ва одамнинг оқсил табиатли гармони. Меъда ости безининг Лангерганс оролчаларида ишлаб чиқарилади. Канадалик олимлардан Ф. Бантинг билан Ч. Бест биринчи бўлиб ажратиб олишган (1921-22). Молекуляр масса 6000. инсулин молекуласи дисульфид боғлари билан бириккан иккита полипептид занжирдан тузилган бўлиб, 51 аминокислота қолдиғидан ташкил топган. Инсулинда аминокислоталар қолдиғининг кетма-кет жойлашувини инглиз биокимёгари Ф. Сангер аниқлади (1945-56). Бу инсулинни кимёвий йўл билан синтез қилишга имкон берди. Инсулин кимёвий ва ген инженерлиги йўли билан синтез қилинган. Инсулин аминокислоталар тартиби биринчи бўлиб аниқланган оқсил моддадир.

   Инсулин гликогеннинг парчаланиши ва жигарда глюкоза синтезланишини тўхтатиб, қондаги қанд миқдорини камайтиради. Айни вақтда, ҳужайра мембраналарининг глюкоза ўтказувчанлигини оширади, натижада, тўқималарга глюкоза ўтишига имкон туғилади. Организмда инсулин етишмаслиги қандли диабетга сабаб бўлади. Уни даволашда қўлланиладиган инсулин препаратлари (сўйилган қорамолнинг меъда ости безидан тайёрланади): аморф рух-инсулин суспензияси, протамин-рух-инсулин эритмаси, протамин-инсулин суспензияси ва бошқалар. Инсулинга қараганда анча узоқ таъсир этади. Дармонсизлик, иштаҳа йўқолиши ва бошқа баъзи касалликларда оз-оздан инсулин инъекция қилиш буюрилади. Интоксикациялар (масалан, ҳомиладорларнинг тинмай қусиши), шизофрения ва жигар касалликларини даволашда ҳам буюрилади. Инсулин овқат ейишдан 30-60 минут илгари тери ости ёки мускул орасига юборилади. У оқсил бўлганидан ҳазм ширалари таъсирида емирилиб кетади, шунинг учун уни ичиш наф бермайди. 6-8 соатдан кейин такрор инъекция қилинади.

11 январь 1960 йил - Kосмонавтларни тайёрлаш Маркази ташкил этилган кун

Москва остонасидаги Шелковский туманидаги жозибадор ўрмон даҳасида, пойтахтдан 40 км яқинида космонавтларни тайёрлаш Маркази ташкил этилган. 1968 йилда марказга Юрий Гагарин номи берилиб, Юлдузли шаҳарча номини олди. Ҳозирги кунда хоҳловчилар  космонавтларни тайёрлаш Марказига саёҳатга келишлари мумкин.Бу ерда кўриш мумкин “Мир” орбиталь станциясини, дунёдаги энг катта центрифуга ЦФ -18 ва гидролаборатория ГЛ, унда вазнсизлик ҳолатида иш шароитлари моделлаштирилади. Марказда Халқаро космик станция тренажёрлари, “Союз” кемаси билан танишиш ва планетарийни кўриш мумкин.

Космонавт (космос ва юнонча nautes – денгизда сузувчи), астронавт-космик кемада космосга парвоз қилиб, космик техникани синовчи ва ишлатувчи, махсус тайёргарликдан ўтган киши; космосга инсон парвоз қилганидан (1961) сўнг пайдо бўлган касб. АҚШ да астронавт деб аталади. Космонавтда муайян хусусиятлар (учувчилик қобилиятининг юқорилиги, ҳар хил шошилинч вазиятларда тез қарор қабул қила олишлик, шовқинлар, титрашлар, тезлик ва тезланишларнинг уйғунлашган таъсирига, вазнсизликка чидамлилик, амалий ва илмий кузатувларни ўтказиш ҳамда натижаларни қайд қилиб бора олишлик, жисмоний ва руҳий жиҳатдан баркамол бўлиш, фалокат ваҳалокатли вазиятларда шошиб қолмай, ёнидагиларга ёрдам қўлини чўзиш ва бошқа) мужассам бўлиши лозим. Шунинг учун космонавтликка номзодлар дастлаб, асосан, ҳарбий учувчилар, синовчи-учувчилар орасидан танлаб олинган. Кейинчалик космик кемалар экипажлари таркибига махсус тайёргарлик ва билимга эга бўлган олимлар ва муҳандислар ҳам киритила бошлади. Ҳозир (2003) уларнинг қаторига махсус тайёргарликдан ўтган сайёҳлар ҳам қўшилмоқда.

      Космонавтика ривожланишида ўзбекистонлик олимларнинг ҳам ҳиссаси бор. Ўзбекистонда “Коинот” илмий ишлаб чиқариш бошқармаси фаолият кўрсатмоқда (1980 йилдан), Ўзбекистон Республикаси Космонавтика федерацияси тузилган (1977 йилдан), иқтидорли мактаб ўқувчиларининг Халқаро аэрокосмик мактаби ишлаб турибди (1990 йилдан, унинг ташкилотчиси ва раҳбари академик Ш. Воҳидов).

11 январь - Халқаро “рахмат” куни

Халқаро “рахмат” куни, чин кўнгилдан табриклаймиз. 11 январни йилнинг энг “хушмуомала” санаси деб аташ мумкин, чунки бу кун Халқаро рахмат кунидир (International Thank You Day).Яхши хулқ-атворнинг мазмунини, кундалик ҳаётдаги ўрнини яхши тушунамиз, лекин кўпинча миннатдорлик сўзларини уларнинг маъносини билмаган ҳолда айтамиз. Ваҳоланки, миннатдорлик сўзлари сеҳрли хусусиятга эга, уларнинг ёрдамида инсонлар бир-бирларига қувонч улашадилар, хурматларини изҳор этиб ўзаро ижобий ҳиссиётларини изҳор этадилар, негаки буларсиз бизнинг ҳаётимиз зерикарли бўлади. Бежиз кўплаб туристик йўлкўрсаткичларда ва туристларга насиҳатларда кўпинча кўрсатилади,  яъни “рахмат” сўзи ҳаттоки ўша давлат тилида айтилган бўлса-да, хизмат кўрсатиш сифатини ва тезлиги, ҳамда дам олиш сифатини оширади. “Рахмат” сўзининг рус тилидаги маъноси ХVI асрда кўп айтиладиган “худо қутқар” сўзи маъносидан олинган. Бундан шу маъно келиб чиқадики, турли халқларнинг тилида айтилган “рахмат” сўзи ўша халқнинг маданиятини яққол намоён этади. Энг асосийси бу сўз чин дилдан ва юракдан айтилишидир. Бекорга азалдан халқда доно нақл бор: асабийлашган пайтда миннатдорлик сўзини айтма.

Манба: http://taqvim.uz/uzc