Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЁШЛАР ВА ҲАРБИЙЛАР УЧРАШУВИ

×

 2020-01-09 10:28:18    176

PDF yuklash
Chop etish


                   ЁШЛАР ВА ҲАРБИЙЛАР УЧРАШУВИ

         Маълумки, Республикамизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қуролли Кучлари Олий Бош Қумондонининг 2019 йил 13 декабрьдаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисидаги Ф-5529-сонли Фармойишларига асосан ЎЗбекистон Республикасида “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати” шиори остида 15 декабрдан 15 январгача қадар ватанпарварлик ойлиги барча корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилиши белгилаб ўтилган. Ушбу Фармойиш асосида Сух туманида ҳам турли хил тадбирлар ўтказилмоқда.

         Айтиш мумкинки, ушбу тадбирларни ўтказиш туман таълим муассасаларида кенг қулоч ёйган. Туман таълим муассасаларида ҳарбийлар билан ҳамкорлик асосида маънавий-маърифий тадбирлар, спорт  мусобақалари уюштирилиб, ўтказилмоқда.

         Яқинда Ленбург маҳалласидаги 18-сонли УЎТ мактабида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” мавзўсида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувга тумандаги ҳарбий қисмлардан аскар ва зобитлар оилалари билан таклиф этилиб, улар ва мактаб ўқувчи ёшлари ўртасида самимий сўҳбат  ташкил этилди. Учрашув давомида ўқувчилар ўзларининг қизиқарли саволларига ҳарбийлардан жавоблар олишди. Айтиш мумкинки, тадбир иштирокчилари ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишиб олишди.

         Маълумки, мард ва шижоатли, бақувват йигитларгина Қуролли Кучлар сафида ўз фарзандлик бурчларини адо этишади. Спорт соҳасига қизиқувчан ёшларнинг аксарияти ҳарбий бўлиш истагида эканликлари ҳам ҳеч кимга сир эмас. Худди шу куни учрашувдан сўнг ёшларни спортга қизиқтириш,  спортни ривожлантириш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва ўқувчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар Сух тумани ҳокими ва ҳарбий қисм қумондонлиги томонидан тақдирландилар.

         Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати