Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

8 январь санаси тарих саҳифаларида

×

 2020-01-08 09:13:25    250

PDF yuklash
Chop etish


8 январь 1993 йил - "Ўзавтотранс" ташкил этилган кун

1993 йил 8 январь – Ўзбекистон автомобиль транспорти (“Ўзавтотранс”) Давлат акциядорлик корпорацияси ташкил этилди.

Республика мустақилликка эришганидан кейин транспортнинг халқ хўжалигига ва аҳолига хизмат кўрсатишини тубдан яхшилаш ва транспорт бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Ўзбекистон автомобиль транспорти” (“Ўзавтотранс”) давлат-акциядорлик корпорацияси ташкил этилди.

     Мамлакатда транспорт корхоналари давлат иштирокидаги акциядорлик компаниялари, корпорациялари, очиқ турдаги акциядорлик, маъсулияти чекланган жамиятларга, жамоа корхоналарига айлантирилди.

        Республика ҳудудида барча транспорт турларининг юк ва йўловчилар ташиш ишларини мақбул ҳолга келтириш, самарадорлигини ошириш, коммуникациларни жадал ривожлантириш, транспортда юк ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш борасидаги фаолияти мувофиқлаштирилди. Республикада автотранспорт воситаларининг бир қисми (автобуслар, юк ва енгил машиналар) ширкат ва фермер хўжаликлари, фуқароларнинг мулки.

8 январь 1997 йил - Мукаррама Турғунбоева номидаги «Ўзбекрақс» ижодий бирлашмаси ташкил топган кун

1997 йил 8 январь -  Мукаррама Турғунбоева номидаги «Ўзбекрақс» ижодий бирлашмаси ташкил топди.

 Мустақиллик йилларида миллий рақс ва балет ҳаётида янги давр бошланди. 1997 йил 8 январда Мукаррама Турғунбоева номидаги «Ўзбекрақс» ижодий бирлашмаси ташкил топди, бирлашма қошида махсус жамғарма тузилди, хореография билим юрти негизида эса Тошкент миллий рақс ва хореография  мактаби барпо этилди. «Ўзбекрақс» бирлашмаси таркибига «Баҳор», «Зарафшон», «Лазги», «Танавор» рақс театри, «Айқулаш» номли катта ансанбллар, «Сумалак (Андижон), «Лола» (Бухоро), «Гулираъно» (Жиззах), «Момогул» (Қашқадарё), «Навоий наволари» ,  «Наманган гуллари», «Самарқанд баҳори», «Дўстлик» (Сирдарё), «Бойсун», «Шалола» (Сурхондарё), « Гулдаста» (Тошкент вилояти), «Анор», «Камалак» (Фарғона),  «Хоразм наволари» халқ рақси ҳамда фольклор- этнографик ансамбллар киритилган. Миллий рақс ижрочилиги бўйича М.Турғунбоева номидаги давлат мукофоти белгиланди. Ҳар йили баҳорда М.Турғунбоева номидаги ёш раққос(а)ларнинг кўрик- танлови ўтказилмоқда.Бирлашма қошида рақс меросини сақлаш ва ёшларга ўргатиш мақсадида «Мукаррама» студияси ташкил этилган.

8 январь 1851 йил - Физик Жан Бернар Леон Фуко Ер айланишини яққол кўрсатувчи асбоб ясаган

1851 йил 8 январда Физик Жан Бернар Леон Фуко тунги соат 2 да иш журналида муҳим маълумотни ёзган  – у ясаган асбоб Ер айланишини  яққол кўрсатган.

Парижда ўзининг шахсий уйининг ертўласида тажриба ўтказаётиб, физик Жан Бернар Леон Фуко тунги соат 2 да иш журналида муҳим маълумотни ёзган – у томонидан ясалган асбоб (илм тарихида Фуко маятниги деб номланган)  Ернинг айланишини яққол кўрсатган. 5 килограммли латун шар кўринишидаги жуда оддий агрегат хона шифтига 2 метрли темир симга осилган. Бу шарнинг тебраниш қисми айланади. Маятникнинг бундай ҳолати учун бошқача асос йўқ. Бу тажрибанинг асосида оғир буюмни осиб қўйилиши орқали Ернинг айланишини кўриш мумкин. 3 февраль куни Фуко Париж обсерваторияси академикларига ўз маятнигини намойиш қилган, уларга шундай мазмундаги хатни жўнатган: “Сизларни Ер айланишини кузатишга таклиф этаман”.

8 январь 2014 йил - Ўзбек кинорежиссёрининг фильми Москва кинофестивалида совринни қўлга киритди

2014 йил 8-январ куни Ўзбек кинорежиссёрининг фильми Москва кинофестивалида совринни қўлга киритди.
Ёш кинорежиссёр Сарвар Каримовнинг «Сеҳрли қалпоқча» бадий фильми Москва кинофестивалида «Ертакдаги ҳазил-мутойиба» ва «Енг яxши эркак роли» номинатсияларида бош совринни қўлга киритди. 
Филм «Ўзбекфилм» студиясида 2012-йил Xудойберди Тўxтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асари асосида суратга олинган.
«Мукофотга муносиб деб топилганимиздан xурсандман, — дейди фильм режиссёри Сарвар Каримов. — Бу фильм бошқа кинофестивалларда ҳам тақдим этилган, лекин айнан шу Москва кинофестивалда алоҳида диққатга сазовор бўлди. Унда бош ролда ўйнаган Бунёд Раxматуллайев „Енг яxши эркак роли“ ижрочиси деб топилди. Ҳозирги пайтда фильмнинг давоми суратга олинган, асарнинг номи каби „Сариқ девни миниб“ деб номланган. Яқинда премьераси бўлиб ўтади».
Манба: http://taqvim.uz/uzc