Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ЁШЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

×

 2020-01-07 09:22:50    179

PDF yuklash
Chop etish


         ЁШЛАР МУРОЖААТИ ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА

         Сух туманининг Гулистон маҳалласида жойлашган қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида туманнинг барча ҳудудларидан 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этишди ва учрашув давомида туман ҳокими Фаррух Усаровга 50га яқин мурожаат ва таклифлар баён этилди. Шунингдек, учрашув давомида ёшларни қийнаётган муаммо ва камчликлар ҳам атрофлича ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари ҳам кўрилди.

         Жасурбек Шарипов туманнинг Девайрон маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. Унинг айтишича, маҳаллада дам олиш маскани ёки ёшларнинг мазмунли дам олишлари учун зарурий шароитлар мавжуд эмас. Лекин, маҳаллада спортга чанқоқ ёшлар кўпчиликни ташкил этади ва маҳалла ёшлари ўртасида айниқса, спортнинг футбол ва волейбол тури бўйича ўзига хос мусобақалар ташкил этилиб турилади. 17-сонли УЎТ мактабида жойлашган спорт зали яқинда таъмирдан чиқарилган, лекин мактабдаги спорт майдончаси талабга жавоб бермайди. Авваллари мактаб спорт залининг эшиклари маҳалла ёшлари учун очиқ эди, бироқ янги йилдан кейин спорт залига кириш Девайрон ёшлари учун имконсиз бўлиб қолган.

         Учрашув давомида туман ҳокими Фаррух Усаров тадбирдан кейин ҳолатни шахсан ўрганишни таъкидлаб, ҳақиқатан ҳам учрашувдан сўнг мутасаддий идоралар раҳбарлари билан мактабга ташриф буюриб, асл ҳолатни ўрганди. Туман ҳокими мактабнинг спорт залида бевосита маҳалланинг уюшмаган ёшлар вакиллари билан сўҳбатлашди ва мактабда дарс жараёни тугаши билан спорт зали маҳалла ёшлари ихтиёрига берилиши тўғрисида халқ таълими бўлими мудирига топшириқ берди. Шунингдек, маҳалла ёшларига туман ҳокими томонидан баскетбол тўпи совға қилинди. Айтганча, спорт залини тоза тутиш, ифлосланмаслик ҳақида ҳам  ёшларга тушунтирилди. Бу эътибор учун маҳалла ёшлари туман ҳокимига миннатдорчилик баён этишди. Албатта, бу эътибор ҳам Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббуснинг спорт йўналиши ривожига қўшилган ҳисса сифатида баҳоланади.

                   Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати