СУХДА ҚОР
2020-01-04 13:53:08 180
СУХДА ҚОР
Буюк Ватанимизнинг кўрку чиройи, гўзаллиги йилнинг ҳар бир фаслида ўзгача, бетакрордир. Зеро жаннатнинг бир бўлаги бўлмиш - Ўзбекистон Тангри назари тушган диёр саналади. Ватанимиз чиройи, унинг гўзаллигини қанча таърифласак, шунча оз.
Вилоятимизнинг энг сўлим ва олис гўшаси – Сух тумани хам халқ орасида иккинчи Швейцария деб аталади. Бу бежиз эмас албатта. Сухнинг гўзал табиатини таърифи ортиқча муболағага эҳтиёж сезмайди.
Табиат ҳамиша ўз ҳукмини ўтказади. Фасллар навбатдагисига ўрнини бўшатади. Қиш фаслининг кўрки оппоқ қор саналади… Ёғаётган оппоқ кор оппоқ орзулардек гуё…
Бугун Сухга яна қор ёгди. Қор… Бизга болаликнинг беғубор дамларини, ёшликнинг шўх-шодон кунларини ёдга солади. Қор поклик, барака рамзи. Қор кўнгиллардаги ғуборларни ювиб ташлайди. Яшаш завқи, юртнинг ҳар куни чиройли эканлиги, ҳаётнинг содда фалсафасини бизга ўргатаётгандек. Ёруғ эртамиз, баракали ҳосилимиз, мана шу поклик тимсолида намоёндек. Сухнинг табиати чиройли – латиф. Кечаги ёққан қор бу чирой ва латофатга янада фусун ва тароват бахш этди. Навбатдаги қордан баҳорги юмушлар ўйида умрузаронлик қилаётган бобо-деҳқон янада шод, янада хурсанд.
Ҳали кўп қорлар ёгади. Аммо бу галги ёққан қорнинг шукўҳи, таровати – қалбларда анчагина сақланиб қолади. Дилларни қорнинг софлиги тарк этмасин. Оппоқ орзу каби ёғаётган қор барчамизга, уйларимизга, оилаларимизга барака олиб келсин. Осмонимиз мусаффо, кўнгиллар обод бўлаверсин.
Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати