Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 140 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қишдаги иш қизғин кечмоқда

×

 2019-12-28 09:28:36    107

PDF yuklash
Chop etish


                            Қишдаги иш қизғин кечмоқда

         Ўтаётган йил Сух туманида кўп янгилик ва янгиланишларга бой йил бўлди десак, муболаға эмас. Айниқса, туман ободончилиги йўлида амалга оширилган ишларнинг самараси беқиёс.

         Қиш фасли бошланиши билан туман ҳудудида шағаллаштрпиш ишлари ҳам бошланган эди ва ушбу тадбир бугун туманда қизғин давом этаётир. Туман маҳаллаларида шағаллаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда ва қишнинг салқин ва қуёшли кунларидан туман аҳли самарали фойдаланишмоқда.

         Бугунги кунда бундай эзгу ишлар туманнинг Ҳазрати Али, Тул ва Соҳ маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жадаллик билан олиб борилмоқда. Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, шағаллашитриш дастурига тумандаги 72 километр масофадаги йўллар киритилган бўлиб, шу кунгача 57,5 километр, ёки ишларнинг 75 фоизи бажариб бўлинди.

         Жумладан, Ҳазрати Али маҳалласида 2,3 километр, Тул маҳалласи ва Соҳибкор маҳаллаларида қарийб 2 километр йўллар шағаллаштирилди ва ушбу маҳаллаларда олиб борилган ишлар самараси ўлароқ, шағаллаштирилиган йўлларнинг масофаси 4,3 километрни ташкил этади. Айни паайтда туманнинг бошқа маҳалладлрида ҳам ушбу ишлар давом этаётир.

         Сух тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати