Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Онахонга 550 килограмм кўмир етказиб берилди

×

 2019-12-23 21:24:59    179

PDF yuklash
Chop etish


 Онахонга 550 килограмм кўмир етказиб берилди

            -“Мен туман ҳокими, Фаррухжон Усаровдан миннатдорман. Раҳмат! Чунки мени илтимосимни ерда қолдиришмади. Қиш кунлари, совуқ, газнинг босими паст. Уйни иситиш учун кўмир керак. Кўмир олиш учун имконият йўқроқ... Шунинг учун сайёр қабулда ҳокимга мурожаат қилувдим, мана иккинчи куни кўмирни олиб келиб беришди. Бунинг учун, шундай тизимни йўлга қўйгани учун энг аввало, Президентимизга раҳмат”, - дея дуога қўл очади саксондан ошган Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи момо Ҳожалхон Мирзобоева. Маҳалла раиси Мирзо Ифтихоновнинг сўзларига қараганда, ҳақиқатан ҳам бу хонадон кам таъминланган оилалар сирасига киради. Яқинда Мирзобоевлар оиласига ун ва ёғ берувдик. Мана, ҳокимимиз ташаббуси билан энди бу оилага 550 килограмм кўмир олиб келинди.

            Туман ҳокими Фаррух Усаров, прокурори Ф. Абдувалиев ва момо яшайдиган сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаевлар шахсан маҳаллага ташриф буюришиб, момо билан учрашдилар ва иссиқлик манбаи – кўмирни момога топширишди. Шунингдек, мутасаддийлар Себзор маҳалласида яшовчи Мунаввархон Ибрагимова хонадонига ҳам ташриф буюришиб, момонинг дуоларини олишга муваффақ бўлишди.

            Дарҳақиқат, қадри ва манфаати барчадан устун ва азиз бўлган -  инсон зотиниинг кўнглига йўл олиш олий қадриятдир. Шикаста қалбларга малҳам бўлиш, кўмакка эҳтиёжмандларни кўнглини олиб уларга ёрдам қўлини чўзиш инсонийликнинг нишонасидир. Айтиш мумкинки, иккита муҳим сана – сайловлар ва янги йил арафасида қилинган бу эзгу иш янги йилда қилинажак барча амаллар баракали ва файзли бўлишининг дебочасидир.

            Сух туман ҳокмилиги Ахборот хизмати