“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш” сари
2019-12-20 17:16:10 200
“Миллий тикланишдан – миллий юксалиш” сари
Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” тамоийли асосида ўтилажак бу йилги сиёсий кампания ҳар бир сайловчи зиммасига катта масъулият юклайди. Чунки берилажак ҳар бир овоз Ватан ва халқ келажагини белгилашдек аҳамиятга эгадир. Сиёсий майдонда қарашлар кураши кечмоқда бугун. Ҳар бир партия ўз олдига қуйган вазифаларни сайланадиган вакиллари орқали ҳаётга татбиқ этиши замон талабидир. Айни пайтда Республикамизнинг барча ҳудудларида сайловолди тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Тарғибот ишларининг диққат марказида - кўрсатилган номзодларнинг халқ ичида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил этиш жараёни.
20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Умиджон Жабборов Фарғона шаҳридаги савдо мажмуасида, шаҳардаги йирик савдо дўконларида сайловолди тарғиботини ўтказди. Тарғибот жараёнида сайловчилар ўзларининг қизиқтирган саволларига номзоддан муносиб жавоблар олишди ва ишончимиз комилки, сайлов ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир сайловчи муносиб номзодларга овоз беришади. Ватан келажаги ва халқ фаровонлигини таъминлашдек эзгу ғояни илгари сураётган Ўзбекистон Республикаси “Миллий тикланиш” партиясидан кўрсатилган номзодларга овоз беринг!