Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

19 декабрь санаси тарих саҳифаларида

×

 2019-12-16 13:39:08    169

PDF yuklash
Chop etish


19 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Халқаро Футбол Федерациясига (ФИФА) аъзо бўлган кун

Футбол — Ўзбекистон халқи маданий ҳаётининг ажралмас қисмларидан биридир. Ўзбек футболининг тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. ХХ асрнинг бошида, 1912 йилнинг ўзидаёқ бутун Фарғона водийси, хусусан, Қўқон шаҳри ушбу ўйин билан «касалланиб» бўлган эди. Бироз вақт ўтиб бундай жамоалар Самарқанд, Тошкент ва Андижон шаҳарларида ҳам пайдо бўла бошлади. Ўша узоқ йилларда мамлакатимиз жамоалари ўртасида турли мусобақалар ўтказила бошланган. 

1928 йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси тузилган. Терма жамоа ўша йили Москвада бўлиб ўтган Бутуниттифоқ спартакиадасида қатнашди. Ўтган асрнинг 30-йилларида ўзбек футболчилари Норвегия ва Германия ҳаваскор терма жамоалари устидан ғалаба қозонишган.

1939 йилдан Ўзбекистоннинг етакчи жамоалари — «Динамо», «ТОДО», «Спартак» (Тошкент) Собиқ Иттифоқ Кубоги ва «Б» тоифали жамоалар биринчилигида қатнаша бошлади.

1956 йил Тошкентда ҳозирги кунга қадар ўзбек футболининг энг муввафақиятли ва машҳур жамоаси — «Пахтакор» тузилди.

1991 йил Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришди. Уч йил ўтар-ўтмас, 1994 йили Ўзбекистон Осиё футбол конфедерасияси (ОФК) ва Халқаро футбол федерасияси (ФИФА)нинг тўлақонли аъзосига айланди ва жаҳонда бўладиган барча нуфузли мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1994 йил Осиё ўйинлари ғолиби саналади. Рустам Акрамов бошчилик терма жамоа финал учрашувида Хитой терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг эътиборлари эвазига мустақиллик даврида ҳукуматиз томондан болалар ва профессионал футболни ривожлантириш йўлида бир нечта муҳим қарор ва фармойишлар қабул қилинди. Натижада, ҳозирги кунда Республикада болалар ва ўсмирлар футболи, профессионал футбол, футзал, аёллар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш учун барча ҳуқуқий ва норматив асос яратилган.

Ўзбекистон Футбол Федерасияси мусобақалар ўтказиш фаолиятини профессионаллаштириш йўлида 2009 йил Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси тузди. Ушбу лига мамлакатимизда ўтадиган футбол бўйича Олий ва Биринчи лига мусобақаларини ўтказишни ўз бўйнига олади.

19 декабрь - Кристиан Диор Парижда модалар уйини очган кун

1946 йил 16-декабрь куни 41 ёшли Кристиан Диор 85 нафар ходимга мўлжалланган, бошланғич капитали 6 миллион франкли модалар уйини очган. 1947 йил февраль ойи афсонавий кутюрьени илк ва жуда машҳур коллекцияси намойиш этилган. Подиумдан мафтункор манекенлар бели ингичка ҳашаматли кўйлакларда юриб ўтишган. Диорнинг ушбу намойиши шу вақтларда услуб бўлган ҳарбийча услубга нисбатан жуда фарқли бўлган. Шу йилнинг ўзида “Christian Dior Parfum” парфюмер бренди сотувга чиққан. Илк ифорни дизайнер синглиси шарафига “Мисс Диор” дея номлаган.