Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 164 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

14 декабрь санаси тарих саҳифаларида

×

 2019-12-14 10:08:59    116

PDF yuklash
Chop etish


14 декбарь 1542 йил - Мария Стюарт Шотландия қироличаси деб эълон қилинган кун

Мария Стюарт 1542 йил 14 декабрда туғилганига атиги 6 кун бўлганида Шотландиянинг қироличаси деб эьлон қилинган. 1543 йил 9 сентябр 9 ойдан сўнг, тож кийдириш маросими бўлиб ўтди. Ёш қироличанинг биринчи давлат бошқарув ёрдамчиси Джеймс Гамилтон ҳамда Мария Стюартнинг яқин қариндоши Графф Арран ҳам иккинчи бошқарувчилик лавозимида бўлган. Француз сиёсатини олиб борган Яков V даврида ўз шаҳарларидан қочган ва қувғин қилинган қочоқлар Шотландияга қайтиб келдилар. Бошқарувчи Графф Арран мана шу фурсатдан фойдаланиб, 1543 йил январь ойи охирларида инглиз ҳукумати ҳамда бошқарувини ташкил этди. Шу ўринда ёш қиролича ҳамда инглиз престол меросхўри билан бўладиган никоҳни ҳам муҳокама қилдилар. Ушбу никоҳ келишувлари 1543 йил июль ойида Гринвич келишуви асосида, келажакда Шотландиянинг Англияга қўшилишига таьсир этиш ниятида Мария Англия қироли Генрих VII ўғли шаҳзода Эдуард билан никоҳдан ўтишлари шарт бўлиши билан якунланган.