Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 37 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сухда бўлажак сайловларга, қиш мавсумига тайёргарлик ва ободончилик ишларининг секторлар кесимидаги ижроси қандай?

×

 2019-11-28 19:10:44    153

PDF yuklash
Chop etish


         Ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ижтимоий соҳа объектларида бу борада амалга оширилаётган ишлар, айниқса, таълим муассасаларида иситиш системаларининг созлиги, қозонхоналарнинг қиш мавсумига тайёрлиги, сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялардаги ҳолат, сайлов ўтказиладиган биноларнинг тайёрлиги, яъни ушбу сиёсий жараёнга тайёрлаш ишлари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйихатини тузишда ҳар бир сайлов участкасини интернет тармоғига уланиши, маҳаллаларни ободонлаштириш йўналишида олиб борилаётган амаллар туман ҳокими, прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан ўрганилди. Юқорида қайд этилган  ҳолатларнинг барчасида энг аввало, фарзандларимиз тақдири, пировардида, инсон манфаатининг юксаклиги мужассам.

         Туман ҳокими Фаррух Усаров, туман прокурори Ф. Абдувалиев, туман ичики ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаевлар ушбу ҳолатни биринчи сектор кесимида ўрганишди. 21-сонли УЎТ мактаби Ғазнов маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган ва сайлов ўтказувчи 447-сайлов участкаси ҳам шу таълим муассасасида ташкил этилган. Сайлов участкасини сиёсий жараёнга тайёрлаш ишлари марказий сайлов комиссиясининг тавсиялари асосида олиб борилган бўлиб, бугунги кунда участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан сайловчиларнинг ягона электрон рўйихати шакллантирилмоқда. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйихатини  шакллантириш учун ҳам маҳаллада хатлов ўтказилган. Участкада аниқланган камчликларни баратраф этилишида зарур амалий кўмак ва тавсиялар берилди.

         Айтиш мумкинки, 21-соонли УЎТ мактабининг истиш тизиминг бир маромда ишлаши учун муассасасида кўмир захираси яратилган. Таълим даргоҳида 10 та қозонахона бўлиб, бугун 8 таси бир хил ишламоқда. Мактабга 74 тонна кўмир олиб келинган. Иситиш тармоғи ҳамда батареяларнинг ҳолати ҳам ишчи гурўҳ томонидан текширилди.

 `Мактабдан чиққач, туман мутасаддийларини маҳалла аҳли қишлоқ врачлик пункти ёнида қарши олишди. Туман ҳокими, прокурор ва ички ишлар бўлими бошлиғи билан самимий сўҳбат уюштирилиб, муаммолар ва камчликлар ҳақида айтилди. Маълумот ўрнида: маҳаллада айни кунда 3161 нафар аҳоли яшайди, хонадон сони 552 та ва оилалар сони 853тани ташкил этади. Асосан маҳаллада газ таъминоти, мактабга қўшимча бино қуриш кераклиги, қишлоқ врачлик пунктида иситиш тизими бутун куч билан ишламаётгани мумаммо бўлиб турибди. Маҳаллага 35 кунда бир маротиба суюлтирилган газ олиб келинади ва шу кунгача бу борада узилишлар кўзга ташланмаган. Мактаб биноси 1989 йилда қурилган бўлиб, 417та ўқувчига мўлжалланган, айни пайтда эса, мактабда 800 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар таҳсил олишади. Мактабга қўшимча бино янги 2020 йил дастурига киритилгани туман ҳокими томонидан учрашув пайтида маълум қилинди. Шунингдек, қишлоқ врачлик пунктидаги муаммолар ўрганилиб, мутасаддий шахсларга бу борада топшириқ ва тавсиялар берилди.

         Қалъача маҳалласининг 20-солнли УЎТ мактабида сайлов ўтказувчи 446-сайлов участкаси жойлашган. Сайлов биносида ва участкага кириб боришдаги йўлакларда муаммолар борлиги аниқланди ва тезда бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш вазифаси топширилди. Мактабда бугуни кунда истиш тизимида газ таъминоти бўйича муаммолар йўқ ва мактабга муқобил энергия зхаираси, яъни кўмир 32 тонна етказиб берилганлиги маълум бўлди. Мактаб 3 та қозонхона ёрдамида истилиб, барча қозонхоналар бир маромда ишламоқда. Мактаб ҳолатини ўрганишларлан сўнг, маҳалла гузарида Қалъача аҳли билан ҳокимнинг учрашуви ташкил қилинди ва учрашувда маҳалла аҳли муаммо ва камчликлари ҳақида гапириб, яратиб берилган ва берилаётган шароит ва қулайликларга миннатдорчилик билдириб, маҳаллада ташкил этилган янги мактабгача таълим муассасасининг қурилиши ҳама берилаётган эътибор ва ғамхўрликларнинг нишонаси эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

         Тул маҳалласида жойлашган 27-солни УЎТ мактабида Президентимиз белгилаб берилган бешта ташаббуснинг ижроси бугунги кунда таъминланмоқда ва ташаббусларга бағишлаб, мактаб маъмурияти бурчакалар ҳам ташкил этишган. Айниқса, ташаббуснинг спортни ривожлантириш йўналиши бўйича мактабда эътибор катта. Мактаб иситиш тизими ҳам бир маромда ишлаётгани маълум бўлди.

         24-сонли УЎТ мактаби туманнинг фаол таълим даргоҳларидан. Ушбу мактабда 1038-сайлов участкаси жойлашган. Сайлов участкасида барча меъёрларга амал қилинган ва аниқланган камчликларни бартараф этиш бўйича зарурий чора–тадбирлар белгилаш тавсия берилди. Сайлов участкасида бинонинг чиқиш қисмида ёритиш асбоблари етишмовчилиги маълум бўлди. Мактабга прожектор олиб келинадиган бўлди. Шунингдек, мактаб иситиш тизими ҳам бир меъёрда ишлаётганлиги маълум бўлди.

         445-сайлов участкаси маҳалланинг 19-солни УЎТ мактабида жойлашган. Сайлов участкаси раисининг маълумотига кўра, участкада фақатгина овоз бериш кабинаси йўқлиги аниқланди. Овоз бериш кабинаси аъзоларнинг ўз кучи билан ясалган. Мактабнинг иситиш тизими ҳам мўътадил ишлаётганлиги маълум бўлди.

         Тул маҳалласидаги бўлиб ўтган сайёр қабулларнинг бирида маҳалла аҳли сув таъминоти борасида ҳокимга мурожаат этишган эди ва мурожаатдан сўнг сув таъминотини таъминлаш учун маҳалла аҳлига 250 метр металл қувур берилиб, усталар бугун таъмирлаш ишларини охирига етказдилар ва таъмирлаш ишлари охирига етгач, сув таъминотининг маҳаллада барқарорланиши маълум бўлди.

         Вилоят ҳокимнинг топшириғига асосан қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида маҳаллаларнинг кўча-гузарларига бугуни кунда шағал ётқизиш ишлари бошлаб юборилган. Туманнинг Девайрон, Умбара, Навобод маҳаллаларида айниқса, бу ишлар авжига чиққан. Шағал маҳаллаларга бепул етказиб берилаябти ва маҳала аҳли ҳашарлар ташкил этиб, шағални ёйиш ишларини ўзлари амалга оширишмоқда.

         Алабатта, қилинаётган барча ишлар ва амаллар замирида инсон манфаати борлиги қувонарли ҳол. Айтиш лозим, ижро этилаётган бундай ишлар туманнинг барча секторларида амалга оширилмоқда.