Кўчаларга бепул шағал тўкилмоқда
2019-11-27 18:45:21 167
Кўчаларга бепул шағал тўкилмоқда
Қиш фасли келиши билан маҳалла ва қишлоқ жойларда пиёдалар учун ҳаракатланиш шароити мушкул бўлиши ҳаммага аён. Шунинг учун, бугун Сух туманида вилоят ҳокимининг топшириғига асосан тумандаги чекка ҳудудлар, маҳалла-кўй ва гузарлага шағал тўкиш ишлари бошлаб юборилди. Бундай амални жорий этишдан мақсад пиёдаларга қиш фаслида ҳаракатланиш учун шаротит яратиб бериш ва албатта, баъзи бир нохуш воқеа-ҳодисаларни олдини олишдан иборат.
Бугун ташкил этилган ишларнинг боришини беdосита кўздан кечириш учун туман ҳокими Фаррух Усаров, прокурори Ф. Абдувалиев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Сайидмўсаевлар ишлар қизғин олиб борилаётган маҳаллаларда бўлдилар. Бугун кўчаларга шағал тўкиш ишлари айниқса, Девайрон, Шарқобод ва Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида қизғин олиб борилди.
Ишчи гурўҳ тақдим этган маълумотга кўра, туманда жами бўлиб, 72 километрдан ортиқ йўлларга шағал тўкилади ва келгуси йилда ушбу кўчаларга асфальт ётқизиш режалаштирилган. Иш бошланиб кетган маҳаллаларда – Девайрон маҳалласида 3 270 метр, Шарқободда 970 метр ва Навjбод маҳаласида 703 метр масофадаги йўлларнинг шағалланиши режалаштирилган.