Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Аҳоли муаммолари билан ишлаш - асосий вазифа

×

 2019-11-25 17:33:45    183

PDF yuklash
Chop etish


    Бугун Сух тумани ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Сух туман Кенгашнинг навбатдан ташқари қирқ иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона ташкилотлар раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

      Сессия кун тартибига асосан битта масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”-ги ПФ-5633 сонли фармонига асосан тумандаги тўртта сектор раҳбарларнинг ҳисоботлари қўйилди ва сессия иштирокчилари томонидан тингланди.

      Кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”-ги ПФ-5633 сонли фармонига асосан тумандаги секторларда олиб борилган ишлар самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сух тумани Халқ қабулхонаси мудири Ботиров Маъмуржон Шокиралиевичнинг маърўзаси сессия иштирокчилари томонидан тингланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сух тумани Халқ қабулхонаси мудири маърўзаси давомида тумандаги тўртта сектор кесимида шу кунгача бажарилган ишлар, аҳоли муаммо ва камчиликлари билан ишлаш тартиби, камчликларни ечиш масаласида секторлар раҳбарлари томонидан ташкил этилган сайёр қабуллар ва учрашувлар, аҳоли мурожаатига бўлган эътибор, маҳаллаларда амалга оширилган соҳавий ишлар ҳақида тўхталиб, муваффақиятларимиз қаторида муаммо ва камчиликлар борлиги ҳақида гапирди. Муаммо ва камчиликларни ечиш  бўйича тизимли тавсиялар берилди.

    Сессия жараёнида иштирокчилар туман ҳокими, биринчи сектор раҳбари Фаррух Усаров, туман прокурори, иккинчи сектор раҳбари Ф. Абдувалиев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, учинчи сектор раҳбари С. Саидмўсаевларнинг ҳисоботларини эшитишди. Секторлар раҳбарлари бевосита ҳудудларда қўлга киритилган муваффиқиятлар ҳақида гапириб, энг асосий масала аҳоли дарду муаммолари билан яшаш, халқнинг камчликларини ечишда бирдану биржон бўлиб фаолият олиб бориш замон талаби эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.