Секторлар фаолияти
2019-11-23 14:24:02 213
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январь кунидаги ПҚ 4102 – сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”-ги қарорини ижросини таъминлаш юзасидан Сухда ташкил этилган тўртта сектор кесимида туман ҳудудида мутасаддийлар томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳоли билан сўҳбат ва учрашувлар ташкил этиш, оммавий сайёр қабуллар уюштириш асосида туманда аҳолисини қийнаётган муаммо ва камчиликлар бартараф этилаётир.
Тўртинчи - туман давлат солиқ инспекцияси сектори таркибига 7 та маҳалла фуқаролар йиғини киради. Сектор котибининг маълумотига кўра, секторга бириктирилган ходимлар ҳар доим зиммаларига юкланган вазифаларни ижро этиб келишмоқда.
Жумладан, сектор ишчи гурўҳи томонидан ташкил этилган навбатдаги уй ма уй юриш тадбирида Мулгон, Гулистон, Демурсад маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сўҳбатлар уюштирилди ва ушбу тадбир асосида 25 та муаммо аниқланиб, кўрилган аниқ чора-тадбирлар асосида муаммоларнинг 7 таси бартараф этилди. Ички тор кўчаларни асфальт қилиш, газ босимини кўтариш, электр тамроқларини хонадаонлардан кўчага чиқариш, доимий ишга жойлаштириш каби муаммолар тадбир давомида аниқланди. Жумладан, тадбир давомида Мулгон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2 нафар фуқарога моддий кўмак кўрсатилиб, яна 2 нафар фуқарога сектор фаолиятидаги намунали иштироки ва сектор фаолиятига яқиндан ёрдам берганлиги учун сектор раҳбарининг ташаккурномаси топширилди. Айни пайтда Мулгон маҳалласининг Армуғон, Спортчилар, Эҳтиром, Ифтихор, Сух, ҳамда Демурсад маҳаласининг Адирлик ва Симодон кўчаларидаги аниқланган камчиликларни ечиш бўйича ишлар олиб борилаябти.