Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чекка ҳудудларга эътибор

×

 2019-11-22 09:24:17    140

PDF yuklash
Chop etish


            Тул Сух туманининг энг чекка гўшаларидаги ҳудудлардан. Туман марказидан яқин 40 километр узоқликда жойлашган бу ҳудудда яна 5 та маҳалла мавжуд. Ленбург, Умабара, Девайрон, Қалъача ва Ғазнов. Айтиш лозим, бу маҳаллаларда ҳам бу йили ҳукуматимиз эътибори доирасида кўп ишлар қилинди. Айниқса, ободончилик йўналишида. Тул маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 51-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳам ушбу эътибор асосида қайта таъмирланиб, маҳалла аҳлига совға қилинди. Тиббиёт масканининг очилиш маросимида иштирок этган маҳалла аҳли бу эътибордан мамнун эканликларини қайта-қайта такрорлашди. Тадбирда қатнашган туман ҳокими Фаррух Усаров, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, ташкилот-муассаса раҳбарлари ҳам Тул аҳлини ушбу янгилик билан табриклашди.

            Бу бино 1983 йилда қурилиб, маҳалла аҳлига топширилган.75 ўринга мўлжалланган шифо масканида болалар бўлими, ички касалликлар бўлими, туғруқ бўлими ҳамда тез тиббий ёрдам бўлими жойлашган бўлиб, ҳудуднинг 10 минг иккиз юз нафар аҳолисига хизмат кўрсатади.

            2005 йили бу маскан реконструкция қилиниб, ҚВПга айлантирилган эди. Бу йили қишлоқ врачлик пункти қайта мукаммал таъмирлаш дастурига киритилиб, тумандаги “Бинокори моҳир” қурилиш фирмаси томонидан таъмирланди ва энди ҚВП ўринда 51-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси фаолият юритади. Ҳудуд аҳолисига 7 нафар врач-мутахассислар хизмат кўрсатишади. Қайта мукаммал таъмирлаш ишларига ҳукуматимиз томонидан 1 миллиард етти юз миллион сўм маблағ ажратилди. Вилоят ҳокимининг ташрифидан сўнг ушбу масканда эндиликда 10 ўринли кундузги стационар фаолият юритадиган бўлди.

            Тадбирда қатнашган барча иштирокчилар шифо масканининг тақдимотидан сўнг бино ичига кириб, ундаги шарт-шароилар билан яқиндан танишишди. Вилоят ҳокимига мурожаат этган фуқаролар яна бир янгиликдан хурсанд: маҳаллада яна битта мактабгача таълим муассаси бунёд этиладиган бўлди.

            Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати