20 ноябрь тарих тақвимида
2019-11-20 15:12:58 170
20 ноябрь 1954 йил - Бутунжаҳон болалар куни
1954 йил (резолюция 836 (IX)) Бош ассамблея ҳамма давлатларга Бутунжаҳон болалар кунини нишонлашни тавсия қилди. Ассамблеянинг бу байрамни ўтказишдан мақсади болаларнинг тинчлиги, саломатлиги ва уларнинг яшаш шароитини юқори даражага кўтаришга қаратилган. 1959 йил 20 ноябрда болалар ҳуқуқи ҳақидаги декларацияни ва 1989 йил болалар ҳуқуқлари ҳақидаги конвенцияни қабул қилди ва бу байрам ҳар йили нишонланиб келинмоқда. 2012 йил бош котиб таълим тизимида “Аввалам бор таълим” деган ташаббусни кўтариб чиқди. Бу ғоя таълимнинг сиёсий аҳамиятини кўтарилишига ва унинг сифатини мустаҳкамлаб, тарғибот ишлари орқали қўшимча маблағ олишга ҳаракат қилишга қаратилган. Таълимдаги ютуқлар она ва бола ўлимининг камайишига, саломатлигини яхшиланишига , даромад даражасининг кўтарилишига ва мустаҳкам экологик жамият қуришга ёрдам беради.
20 ноябрь - Бутун дунё фалсафа куни
20 ноябрь (2014 йил ҳисоби бўйича) Бутун дунё фалсафа куни ЮНЕСКО томонидан белгиланган бўлиб, ноябрнинг учинчи пайшанбасида ўтказилади. Бутун дунё фалсафа кунини ғояси шундан иборатки, глобал, социал маданий масалаларни қайта ўзгартиришни муҳокама қилишнинг умумий йўлларини топиш, одамларни фалсафий мерос билан таништиришдан иборат. Фалсафа инсоннинг дунёда тутган ўрни ва дунёқарашининг яхлит тизимини ифодаловчи маънавий фаолиятининг бир шакли. Инсоният фойдаланаётган барча билимлар фалсафадан бошланиб, фалсафий хулоса билан якунланади. Фалсафани фан даражасига олиб чиққан Платон уни “мавжудликни, мангуликни ва доимийликни билиш”, Аристотель “нарсаларнинг сабаблари ва асосий томонларини тадқиқ этувчи фан” деб билган. Фaробий фалсафани “Ҳикматни қадрлаш” ёки фикрлаш санъати деб билган.
20 ноябрь 1977 йил - Халқаро чекишдан воз кечиш куни
Ҳар йили 20-ноябрда дунёнинг кўпгина мамлакатларда “Халқаро чекишдан воз кечиш куни” нишонланади. Бу кун Американинг онкологик жамияти томонидан 1977-йил ташкил этилган. Бутундунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотига кўра, дунёда 90% ўлим ўпка ракидан, 75% сурункали бронхитдан, 25% чекиш орқали юракда ишемик кассалик ортириш туфайли содир бўлар экан. Планетамиз бўйича ҳар 10 секунтда 1 та чекувчи ўлади. (2020 йил ҳар 3 секунтда 1 киши); Россияда ҳар ўнтадан бир аёл чекади, халқаро чекишдан воз кечиш кунининг мақсади, тамакига боғланиб қолаётганлар сонини кескин камайтириш, аҳолининг ҳамма табақаларини, врачларни ва бошқа соҳа эгаларини чекишга қарши курашга жалб этиш, чекишни соғлиққа зарари, унинг оғир оқибатлари ҳақида маълумотлар беришдан иборат. Сўровнома натижаларига кўра: Ахолини 47% чекишни зарарли одат деб ҳисоблашади, 38% боғланиб қолиш, 9% даволаб бўлмайдиган касаллик, 6% аҳоли чекишга ўз муносабатини аниқлай олмаган. Чекишнинг зарарли оқибатлари ҳақидаги саволга сўровномада иштирок этаётганлардан 22%и жавоб беришга қийналишди. Чекишни ташлаш ҳақидаги саволга 12% чекишни ташлаш осон деб ҳисоблашди, 56% жуда қийин деб жавоб беришди, 4% мумкин эмас, 28% бу ҳақида ўйлаб кўраганини айтди. Сўровномада қатнашганларнинг 21% чекишни ташлашга ҳаракат қилиб кўрган, лекин уддасидан чиқа олмаган. Чекишни ташлашга ёрдам берувчи марказлар мавжудлигидан 30%и хабардор, 70% эса бундай марказлар борлигидан бехабар. Тамаки чекишни соғлиқ учун зарарли эканлиги ҳақида яхши маълумотга эга бўлган инсонлар никотинга боғланиб қолишдан ўзини эҳтиёт қилишади. Инсон тамакидан фойдаланиш соғлиқ учун зарарлигини тан олмайди, касаллик уларга тегишли эмас деб ўйлайди ёки чекиш одати шунчалик кучлики, ундан воз кечиш имкони йўқ деб ҳисоблайди.
Манба: http://taqvim.uz/uz