Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Энг намунали сайлов участкаси”

×

 2019-11-19 16:12:36    220

PDF yuklash
Chop etish


         Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ушбу сиёсий жараённи демократик тамойилларга асосан ўтказиш, ташкил этилган участка сайлов комиссиялари фаолиятини баҳолаш мақсадида Сух туман ҳокимлиги мажлислар залида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туманда ташкил этилган участка сайлов комиссиялари аъзолари қатнашишди ва ушбу сиёсий кампанияга тегишли бўлган масалалар атрофилича таҳлил этилиб, кўриб чиқилди.

  “2019 йилнинг 22 декабрида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда уни самарали ва юқори савияда утказиш сайловчиларнинг ягона электрон руйхатини аниқлигини текшириш, тумандаги сайлов участкаларининг компьютер билан таъминланганлик, интернет ва телефон тармоқларига уланганлик, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш ҳуқуқини (логин ва пароль) бериш ҳолатини ўрганиш” ҳақида туман ҳокимининг фармойиши ҳам қабул қилинган ва ушбу фармоийш йиғилишда иштирокчиларга ўқиб эшиттирилди. Ушбу ҳолатларни ўрганиш мақсадида туман ҳокимининг фармойиши асосида ишчи гурўҳ ташкил этилиб, ишчи гурўҳ таркибига туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ўринбосари, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, Ахборот технология ва коммуникацияларни ривожлантириш туман бўлимининг раҳбари, “Ўзбектелеком” АКнинг туман узеллари бошлиғи, туман сайлов комиссиясининг раиси, сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини ўргатиш бўйича ҳудудий тренерлардан иборат вакиллар киритилган. Шунингдек, туман ҳокимининг барча ўринбосарлари ҳамда корхона ташкилотлар раҳбарлари тумандаги сайлов округ ва участкаларга масъул этиб бириктирилди.

         Йиғилиш давомида бевосита ишчи гурўҳ аъзоларини вазифалари ҳам тушунтирилди. Бириктирилган вакилларнинг асосий вазифалари:

- округ ва участкаларни 2 тадан компьютер билан таъминлаш, телефон ва интернет тармоғига улаш;

- округ ва участка сайлов комиссиялари операторларини сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига кириш ҳуқуқи билан (логин ва пароль билан) таъминлаш;

- сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими орқали мазкур сайлов участкасига бириктирилган сайловчилар рўйхатини чоп этиш;

- сайлов участкаси томонидан чоп этилган сайловчилар рўйхатига асосан сайловчиларни уйма-уй юриб хатлов қилиш ишларини бошлаш;

               - ўрганиш ўтказиладиган кунлари (18-21 ноябрь) барча округ ва участка сайлов комиссияларининг раислари ҳамда котиблари компьютер ва интернет техникаси воситаларини ишлаш учун соз ҳолга келтириб, комиссия биносида бўлишларини таъминлашдан иборат эканлиги тушунтириб ўтилди. Тумандаги мавжуд участкаларда аниқланган камчилик ва муаммолар жорий йилнинг 18-21 ноябр кунига қадар бартараф этиш кераклиги ҳам йиғилишда қайд этиб ўтилди.

               Йиғилиш давомида сайловга тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Сайлов натижалари бўйича туманда танлов эълон қилиниши ҳам қайд этиб ўтилди. Унга кўра сайлов кампаниясида фаол иштирок этган учта участка сайлов комиссиялари ва унинг аъзолари, яъни биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган участка сайлов комиссиялари туман ҳокимлиги томонидан қиматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

               Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати