Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

19 ноябрь санаси тарих саҳифаларида

×

 2019-11-19 13:07:04    176

PDF yuklash
Chop etish


                                                                                    19-Ноябр - Ўзбекистон қуролли кучлари артиллерияси куни

            Ўзбекистон республикаси қуролли кучлари — Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ҳамда аҳолининг тинч ҳаётини ҳимоя қилиш, урушлар ва қуролли можароларни қайтариш ва олдини олиш учун давлат томонидан ташкил этилган ва сақлаб турилган ҳарбий бирлашмалар, қўшилмалар ва қисмларни ўз ичига олади. Ҳар йили 19-ноябрда нишонланиб келинади.

            Ўзбекистон Республикасида Мудофаа вазирлиги тизимидаги қисм ва бўлинмалар, Ички ишлар вазирлигининг ички ва қоровул қўшинлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигиДавлат хавфсизлик хизматининг ҳарбийлаштирилган қисмлари, Чегара қўшинларидан ташкил топган.

            Мустақил демократик Ўзбекистон давлатини барпо этиш ва ривожлантириш бўйича биз босиб ўтган буюк ва шонли йўл миллий армиямизнинг – ён-атрофимиздаги мураккаб ва таҳликали вазиятда тобланган, Ватанимиз мустақиллиги, суверенитети, унинг ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётининг ҳамиша ишончли кафолати бўлиб келган ва бугунги кунда ҳам шундай бўлиб қолаётганини неча бор исботлаб берган мамлакатимиз Қуролли Кучларининг шаклланиши билан узвий ва чамбарчас боғлиқ ҳолда кечди, деб айтишга бугун барча асосларимиз бор. Ҳар қандай давлатнинг куч-қудрати ва имкониятларига унинг армиясининг жанговар қобилияти ва жанговар тайёргарлигига қараб баҳо берилиши бежиз эмас ва бундай қараш мустаҳкам асосга эгадир.

            Биз суверен Ўзбекистоннинг Қуролли Кучларини ташкил этиш жараёнида ҳарбий қурилиш соҳасида мерос бўлиб қолган тажрибадан тўғридан-тўғри нусха кўчиришдан воз кечиб, аниқ ва реал геостратегик ва геосиёсий шароитни, замонавий урушлар ва қуролли можароларнинг қандай хусусиятларга эга эканини ҳар томонлама ҳисобга олдик, Марказий Осиё минтақасида юз бериши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлар театрининг ўзига хос жиҳатлари таҳлилидан келиб чиқиб иш тутдик ва шунингдек, ўзимизнинг азалий миллий фазилат ва анъаналаримизга таяндик.

                                        19 ноябрь 1493 йил - Пуэрто-Рико Х. Колумб томонидан кашф этилган кун

         Расмий номи - Пуэрто-Рико ҳамдўстлиги. Маъмурий маркази-Сан-Хуан. Ҳудуди - 9100 км2.  Аҳолиси - 3 982 000 киши (2011). Давлат тили-испан, инглиз. Сиғинувчиларнинг асосий қисми христиан динининг католик (85%) ва протестант (10%) мазҳабларига ҳамда вудуга эътиқод қилади. Пул бирлиги - АҚШ доллари.

         Мамлакат Пуарто-Рико, Вьекас, Кулебра, Мона ва бошқа Катта Антиль ороллари архипелагида, Шимолий ва жанубий Америка ўртасида жойлашган. Шимолда Атлантика океани, жанубда Кариб денгизи билан туташган. Ороллар тоғли ҳудудлардан иборат, зилзила бўлиб туради. Иқлими-тропик, пассатли. Орол шимолида аралаш ўрмонлар, жанубда чангалзорлар мавжуд. Ҳайвонот олами кўршапалак, судралиб юрувчилар, моллюскалардангина иборат.

         Давлат тузилиши - АҚШга “эркин қўшилган” давлат. Маъмурий жиҳатдан 78 муниципал округга бўлинади. Қонун чиқарувчи олий ҳокимият АҚШ конгрессига тегишли. Пуэрториколиклар расман АҚШ фуқаролари ҳисобланадилар. Сиёсий партиялари: Янги тараққийпарвар партия, Коммунистик партия, Пуэрто-Рико мустақиллиги партияси.

         Иқтисоди асосини қайта ишлаш саноати ташкил этади. Енгил, озиқ - овқат, нефтни қайта ишлаш корхоналари мавжуд. Машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, туризм ривожланган.

         1493 йилнинг 19 ноябрида Х. Колумб томонидан кашф этилган ва Испания мулки деб эълон қилинган. 1508 йили Колумб томонидан орол губернатори деб эълон қилинган Хуан Понс де Лейн биринчи шаҳарга асос солади. 1898 йилги Испания - АҚШ уруши натижасида Пуэрто-Рико Қўшма Штатлар мулкига айланди. 1917 йили орол аҳолиси АҚШ фуқаролигига эга бўлди. 1952 йилдан Пуэрто-Рико ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига эга “эркин қўшилган” давлат.

                                                             19 ноябрь 1765 йил - Польшада биринчи драматик театр очилган кун

         1633 йил қироллик қальасида Варшавада ўша вақтнинг энг яхши техникаси билан таъминланган биринчи театр биноси очилди. Театр ишқибози қирол Станислав Август Понятовск раҳбарлигида Варшавада бир нечта театрлар қурилади.Маърифатпарвар ғоялар таъсиридаги ривожланиш натижасида Польша миллий театри ривожланди.1765 йил 19 ноябрда Варшавада биринчи Польша томошабинлар театри очилди ва бу куни полшалик драматурглар ва чет эл авторлари пьесалари қўйилган. Шу куни Ю Белявскийнинг “Шилқимлар”  миллий комедияси берилди. 18 аср охирида театрга В.Богусловский раҳбарлик қилади – польяк театри отаси, драматик ва опера артисти, режиссёр, драматург ва педагог.Ҳозиргача ҳам мавжуд бўлган театр 1807 йилдан “Миллий театр” номига эга бўлди. Театр мамлакатнинг ижтимоий ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ. Саҳнада В.Богусловский, Ю.Немцевич, Ф.Заблоцкий пьесалари ва поляк драматурглари ва жаҳон классик асарлари ва замонавий драматургия пьесалари қўйилган. Богусловскийдан кейин театрга унинг анъаналарини давом эттирган ҳолда Л.Осьинский раҳбарлик қилди. Польяк “Миллий театр”и – Польшанинг қадимий ва бошланғич театри ҳисобланади.

                                                            19 ноябрь 1819 йил - Мадридда Прадо музейининг очилган кун

1819 йил 19 ноябрда Мадридда махсус ҳашаматли сарой биносида Прадо музейи очилди. Музей дунёнинг энг бой бадиий галереяларидан биридир.Бошида фан ва санъат Қироллик музейи деб аталган,коллекциясида 311 та расм бўлган. 1868 йилдан кейин музей Прадо номига эга бўлади. Музей атрофини ўраб турган парк ҳам шундай аталар эди. Музейнинг бадиий коллекциясида рассомликнинг ҳамма жанрларида яратилган дурдона асарлар сақланади. Испан қироллари томонидан Босха, Веласкес, Гойи, Рубенс, Суврбаран, Тициан, Эль Грек ва бошқа буюк рассомларнинг шох асарлари йиғилган. Мадриднинг Прадо музейи Испаниянинг рамзларидан бирига айланди. Европа тасвирий санъатининг энг йирик ва таниқли музейларидан биридир. Ҳозир Прадо музейи рассомлик коллекциясида 8600 дан ортиқ полотнолар бор. Музей расмлари вақти-вақти билан бошқа мамлакат кўргазмаларига экспонатга қўйилади.

            Манба: http://taqvim.uz/uzc/event/important