Тадбиркор элга мададкор
2019-11-18 15:54:35 156
Тадбиркорликни ривожлантириш, Республикамизда ишбилармонлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, соҳа вакилларига зарурий шарт-шароилар яратиб бериш, мулкдорлар синфини шакллантириш каби ҳаракатлар давлат сиёсати аҳамиятидаги масалалар ҳисобланб, ушбу йўналишда Ўзбекистонимизда кўп ишлар қилинмоқда. Бевосита Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳнамолигида ушбу йўналишдаги қилинган ва қилинаётган ишларни алоҳида таъкидлаш лозим. Бугун жамиятда тадбиркорлик муҳитини яратиш мақсадида давлат томонидан эътибор тобора кучайиб бораётир. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун албатта, маблағ лозим ва маблағни тўғри йўналитириш учун зарурий шарт-шароит – энг авало, муҳит бўлиши шарт. Тадбиркорга пул ва ер берилса, фаолияти учун зарурий шарт-шароитлар яратиб берилса бас, аравасини ўзи тортиб кетаверади.
-“Берилган имконият ва шароитлардан фойдаланиб, банкдан 20 миллион сўм кредит олдим. Мақсадим иссиқхона барпо этиш эди ва Президентимизнинг бевосита эътибори ва ғамхўрлиги туфайли ниятларимга етдим”, - дейди биз билан сўҳбатда Навобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи тадбиркор Анваржон Ибрагимов. Олинган кредит пулига тадбиркор иссиқхона қуриш учун зарурий ашёларни харид қилди ва қилинган меҳнат ва ҳаракатлар самараси Истиқлол маҳалласидаги 4 сотих ер майдонида янги иссиқхона барпо этилди. Бугун иссиқхона зарурий жиҳозлар – иситиш мослаламалари билан ҳам таъминланган ва бу ерда асосан гулларнинг 5 хили парваришланмоқда. Шунингдек, иссиқхонага 16 дона лимон дарахти ҳам экилган. Иссиқхонанинг умумий майдони 33 га 13 метрни ташкил этади. Туман ҳокими Фаррух Усаров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Сух туманидаги мудири Маъмуржон Ботировлар тадбиркор билан учрашиб, бевосита бунёд этилган ииссиқхона ичида Анваржон Ибрагимов билан сўҳбатлашишди. Анваржон Ибрагимов айни вақтда туман ободончилик бўлимининг раҳбари вазифасида ҳам фаолият юритади ва мақсади ўзи етиштирилган гуллар билан туманнинг барча ҳудудини гулзорга айлантиришдан иборат. Туман ҳокими тавсияси билан тадбиркор гулнинг “гвоздика” навини олиб келмоқчи. Ушбу гулни олиб келиш учун энди тадбиркор Наманганга йўл олади.
Ҳа, “излаган имкон топади” деб шуни айтишади доно халқимиз. Имкон топилса, имконият пайдо бўлиши табиий ҳол, агар ҳар бир инсон ўзига берган имкониятдан самарали фойдаланса, кўзлаган мақсад ва яхши ниятларига албатта етади.
Сух туман ҳокимлиги ахборот хизмати