Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

16 ноябрь тарих тақвимида

×

 2019-11-16 08:51:08    172

PDF yuklash
Chop etish


16 ноябрь 1945 йил - ЮНЕСКО ташкил топган кун

  ЮНЕСКО (инг. Unesko, United Nations Educational, Scientifik and Cultural Organisation), Бирлашган миллатлар Ташкилотининг маориф, фан ва маданият масалалари билан шуғулланувчи ташкилоти-халқаро ҳукуматлараро ташкилот; БМТнинг ихтисослашган муассасаси. Давлатлар ўртасида маъориф, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўли билан тинчликка ва халқаро хавфсизликка кўмаклашиш мақсадида 16 ноябрь 1945 йилда тузилган. 188 мамлакат (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 26 октябрдан) аъзо (2004). ЮНЕСКО Уставига кўра, “... ирқи, жинсий тили ва динидан қатъий назар, барча халқлар учун адолатга , қонунийликка, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларига умумий ҳурматни таъминлаш мақсадида таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш орқали халқлар ҳамкорлигига” кўмаклашиш ташкилотнинг устувор вазифасидир. 400 га яқин халқаро ноҳукумат ташкилотлар ва жамғармалар, халқаро ва ҳудудий бирлашмалар ЮНЕСКО билан ҳамкорлик қилади. ЮНЕСКО бюджети аъзо-мамлакатлар бадалларидан ташкил топади.

16 ноябрь 1977 йил - Қувайт Давлатига асос солинган кун

  Қувайт, Қувайт Давлати (Давлат ал-Қувайт) – Арабистон ярим оролида, Форс қўлтиғиннинг шимолий-ғарбий соҳилидаги давлат. Майдони 17,8 минг километр. Аҳолиси 2,04 миллион киши (2001). Пойтаxти –Кувайт шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 3 вилоятга бўлинади. Давлат тузуми. Қувайт – конституцияли монарxия. Амалдаги конституцияси 1962 йил 16 ноябрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – амир (1977 йилдан шайx Жобир ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни амир ва парламент - Миллий мажлис, ижроия ҳокимиятни амир ва Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.

16 ноябрь 2011 йил - Тошкент шаҳрида “Маърифат маркази” мажмуаси очилган кун

  2011 йил 16 ноябрь – Тошкент шахрида “Маърифат маркази” мажмуаси очилди. Бу замонавий муҳташам бинодан Симпозиумлар саройи ва Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон  миллий  кутубхонаси  жой  олган. Ушбу улкан  кошона истиқлол  йилларида пойтахтимиз марказида  барпо этилган  Ёшлар ижод саройи, Тасвирий санъат галереяси ,”Пойтахт” бизнес маркази каби  бетакрор иншоотларга ҳамоҳанг тарзда яхлит композицияни ташкил қилди.

Манба: http://taqvim.uz/uzc/event/important