Огоҳлик давр талаби
2019-11-12 16:26:37 144
Бир кун жанжал бўлган ўйда қирқ кун барака бўлмайди деб бежиз айтмаган доно халқимиз. Шул сабаб, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев президент сифатида ўз фаъолиятини бошланганидан сўнг жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бу йўлда тизимли ишлар амалга оширилган бўлсада, айрим жойларда натижалар сезиларли даражада эмас. Айниқса, Фарғона вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири Сух туманида ҳам жорий йилда жиноятчилик ошгани боис, жойларда тарғибот ташвиқот ишлари мунтазам ўтказилмоқда. Туман халқ таълими бўлимининг биносида ички ишлар ходимлари иштирокида бўлиб ўтган семинарда асосан юқоридаги масъалалар муҳокима қилинди.
Дарҳақиқат, айрим ёшларимиз диний тушунчага эга бўлмасдан туриб, динни ниқоб этган ҳар хил нотўғри оқимларнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган маърузаларини ўқиб, улар домига тушмоқдалар. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун асосан нималарга эътибор қаратмоқ лозим. Семинар давомида бу каби саволларга жавоб изланди.
Тинч ва осоишта юртда, ўз оиласининг бағрида умр кечираётганлар дунёдаги энг бахтли одамлар деб бежизга айтмаган донишмандлардан бири. Афсуски орамизда бу каби улуғ неъматларнинг қадрига етмаётганлар ҳам бор. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун нафақат давлат, балки шу муқаддас заминда яшаётган ҳар бир фуқаро масъулдир. Шул сабаб, барчамиздан огоҳлик талаб этилади! Огоҳ бўлинг!