12 ноябрь тарих зарварақларида
2019-11-12 16:00:59 196
12 ноябрь 1927 йил - Ўзбекистон Ипакчилик иниститутига асос солинган кун
Ўзбекистон Ипакчилик институти, Ўзбекистон ипакчилик илмий тадқиқот институти (Ипакчи кўчаси, 1)-пиллачилик ва ипакчилик муаммоларини ўрганадиган илмий текшириш муассасаси. 1927 йил 12 ноябрда Ўрта Осиё ипакчилик ва ипакшунослик институти номи билан ташкил қилинган. 1931-91 йилларда Ўрта Осиё ипакчилик илмий –текшириш институти. 1991 йилдан ҳозирги номда. 2007 йилдан Ўзбекистон қишлоқ-xўжалик илмий-ишлаб чиқариш маркази таркибида. Институтда ипак қурти селекцияси, наслчилиги, ипак қурти касалликларига қарши кураш, пиллага дастлабки ишлов бериш ва стандартлаш каби бўлим ва лабараториялари мавжуд. Институт олимлари тмонидан ипак қуртининг 60-дан ортиқ зот ва дурагайлари яратилган. Институтда тут ипак қуртининг xавфли касаллигига қарши курашнинг ягона биологик усули ишлаб чиқилди. Ипак қуртининг жаҳон генофонди яратилди. Институтда ипак қурти зотларининг 100дан ортиқ, тут навларининг 200дан ортиқ коллекциялари бор. Институтда 64 xодим жумладан, 5 фан доктори, 7 фан номзоди ишлайди.(2009).
12 ноябрь 2009 йил - бутунжаҳон пневмонияга қарши кураш куни
Пневмония-ўпкадаги инфекцион касаллик бўлиб, асосан, кўпроқ болалар, қариялар ва иммун тизими кучсизланган одамларда учрайди. 12-ноябрь Бутун дунё пневмонияга қарши кураш куни. Болалар пневмониясига қарши Глобаль коалициянинг ташаббусига кўра ташкил этилган. Коалиция давлат органларини, соғлиқни сақлаш ходимларини, донорларни пневмония муамосига кўпроқ эътибор қаратишлари харакат қилади. Бу мақсадга етишишнинг усулларидан бири бутун Дунё пневмонияга қарши кураш куни ҳисобланади. Бу куни соғлиқни сақлаш ташкилотлари профилактика тадбирларини ташкил қилишади, одамларни тиббий кўрикдан ўтказишади. Б ундан ташқари, кўпчилик волонтенрлар одамларга пневмония, унинг оқибатлари хақида сўзлаб беришади, маълумот киритилган варақа ва букетлар тарқатишади. 2009 йил Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти ЮНИСЕФ билан биргаликда “Пневмонияни олдини олиш ва унга қарши курашнинг глобал план”-ни эълон қилди. Бу пландан мақсад, болаларни пневмониядан ҳимоялаш, олдини олиш ва кассаликни даволашда биргаликдаги тадбирларни ташкил қилиш шу ёрдамида пневмонияга қарши курашишни кучайтиришдан иборат. Вояга етмаганлар орасида ўлимнинг кўпайишига сабаб бўладиган кассаликлардан бири-пневмониядир. Бу кассалик туфайли ҳар йили (1.4 миллион) 5 ёшга тўлмаган болалар хаётдан кўз юмишади. Пневмония ҳамма жойда учрайди, лекин Жанубий Осиё ва Африкада болалар кўпроқ жабр кўришади. Қолаверса, бу кассаликни оддий усуллар, яъни яхши овқатланиш ва иммунитетни кўтариш билан олдини олиш мумкин. Шунинг учун дунёни даврий суратда пневмония тўғрисида огохлантириб туриш ҳаракатда бўлишшга эътибор бериш лозим. Кўнгилилар Бутун дунё пневмонияга қарши кураш кунида айнан шу билан шуғилланишади. Ҳайрихохлик билан ҳеч бўлмаганда кўк джинси кийишади. Бу кийим бутун дунё пневмонияга қарши кураш куниниг рамзи ҳисобланади.