Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қиш мавсумига тайёргарлик – долзарб масала

 2019-11-12 15:28:03    164

PDF yuklash
Chop etish


         Қиш фаслши эшик қоқаётган паллада табиийки, ҳаммамизнинг биринчи галдаги вазифамиз – ушбу даврга пухта тайёргарлик кўриш, йўлимизда пайдо бўлган муаммоларни бартараф этишдан иборатдир. Сух туманининг барча ҳудудларига табиий газ қувурлари тортилган бўлсада, лекин бу манбадан ҳамма бир хил фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Чунки табиий газ туманнинг муайян ҳудудларига етказиб берилади. Шунинг учун, табиий газ етиб бормайдиган ҳудудларнинг аҳолиси қиш фаслида кўмирдан фойдаланишади. Шуни алоҳида қайд қилиш лозим: туман аҳли Сухга олиб келинган кўмир сифатидан кўпинча норози эдилар. Чунки олиб келинган иссиқлик манбаининг асосий қисмини хока, яъни кўмир тупроғи ташкил этар эди. Эндиликда келтирилган кўмирни аҳоли бевосита сифатини кўриб, олишмоқда. Шу кунгача қишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида олиб келинган кўмирлар барча ижтимоий соҳа объектлари – мактаб ва боғчалар, тиббиёт муассасаларига етказиб берилди. Бу соҳадаги объектларда кўмирнинг етарли захираси яратиб қўйилган.

         Ҳушёр маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган аҳоли асосан қиш фаслида кўмирдан фойдаланишади. Маҳаллага иссиқлик манбаини етказиб бериш бошлаб юборилган ва бу жараён бевосита туман ҳокимининг эътибори марказидаги масала ҳисболанади. Келтирилган кўмир ҳар бир гузарга махсус машинлар орқали етказиб берилмоқда ва аҳоли ўзларига зарур бўлган кўмир миқдорини олишмоқда. –“Кўмир сифати олдинги йилларга нисбатан анча яхши, эътирозимиз йўқ, бундай эътибордан миннатдормиз”,-дейди Қақир маҳалласида яшовчи фуқаро Равшан Аҳроров. Айтганимиздек, кўмир етказиб бериш ва уни сифатини назоратга олишдек масъулиятни бевосита туман ҳокими Фаррух Усаров ўз зиммасига олган. Ҳушёрга кўмир келтирилган куни ҳам ҳоким бевосита туман прокурори Ф. Абдувалиев маҳаллага бориб, беовосита келтирилган кўмир сифатини кўздан кечиришди.

         Аҳоли билан сўҳбат ва учрашувлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Ҳушёрда энг асосий муаммо – сув танқисилиги кундан кунга ўз ечимини топмоқда. Бу муаммони ечиш ва бартараф этиш куннинг асосий мавзўсига айланиб қолган. Бевосита вилоят ҳокимининг эътибори ва кўмаги асосида маҳаллага 600 метр қувур олиб келинди ва маҳалла аҳли ушбу полиэтилен қувурларни сувсизлик муаммосини бартараф этиш учун ишлатишади. Қувур тортиш ишлари маҳаллада аллақачон бошлаб юборилган ва ишларни янада тезлаштириш учун ҳушёрликлар ҳашар ташкил этишаётир. Асосий мақсад тез кунда қувур тортиш ва маҳаллаг оби ҳаёт келтиришдан иборат.

  Маълумки, сув маҳаллага Сух дарёсидан насос орқали тортилиб, етказиб берилади. Эндиликда насос станцияси ишини янада самаралироқ йўлга қўйиш ва сув муаммосини бартараф этиш учун ишлар олиб борилмоқда. Сув таъминотига беовсита дахлдор бўлган корхоналар ишчилари бугун Сух дарёси қирғоғида қурилиш монтаж ишларини олиб боришмоқда ва насос станциясига олиб келинган янги насос агрегати ўрнатилади. Қайд қилиш лозим, ушбу дастгоҳ олиб келиниши учун давлат томонидан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратиб берилди.