Сухда давлат тили байрамига бағишлаб ўтказилган футбол мусобақаси якунланди
2019-11-11 11:05:54 160
Мамлакатимизда спортни оммавийлаштириш, спортга ёшларни жалб қилиш мақсадида Президентимиз, Республика Ҳукумати томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон ареналаридаги қўлга киритилаётган муваффақиятлари соҳага берилаётган эътиборнинг беқиёслигидан далолатдир. Зотан, спорт мамлакатни жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини юксалтирадиган соҳадир. Преизентимиз белгилаб берган бешта ташаббуснинг учинчиси спортга бағишлангани ҳам ушбу соҳа давлат сиёсати даражасидаги масала десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Спортни оммавийлаштириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳамда ёшларни спортга жалб қилиш мақсадидаги ташкил этилаётган ва ўтказиалётган турли тадбирлар берилаётган эътибонинг ҳосиласидир.
Фарғона вилоятининг чекка ҳудуди - Сухда ҳам спортнинг ривожига катта эътибор қаратилган. Ўзбек тилига давлат мақоми берилган куннинг 30-йиллигига бағишлаб, Сухда футбол мусобақасини оммавийлаштириш, ўзбек тили байрами арафасида ташкилот-муассаса, корхоналар, маҳаллалар ўртасида туман ҳокимининг кубогини қўлга киритиш мақсадида футбол муабоқаларига старт берилган эди. Мусобақаларда ташкил этилган 32-та команда 8 тадан 4 гурўҳга бўлиниб, ўзаро беллашишди. Уч ҳафта давом этган мусобақаларда барча жамоалар асосий совринни қўлга киритиш мақсадида астойдил меҳнат қилишди. Ниҳоят, финал босқичи ҳам яқинлашди ва бу босқичга туманнинг "Ҳазрати Али" маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси ва тумандаги ҳарбий қисмининг "Чегарачи" жамоалари етиб келишди.
Финал беллашувидан олдин туман марказий ўйингоҳида учуинчи ўринни қўлга киритиш учун Сариканда ва Офтобрў маҳалла фуқаролар йиғини жамоалари майдонга чиқдилар. Бўлиб ўтган мусобақада сарикандаликлар ғалаба қозонишиб, учинчи ўрин соҳиби бўлишди. Учинчи ўринни олган жамоага туман ҳокимлиги эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқ ва 500 000 сўм пул мукофоти топширилди.
Ниҳоят, финал босқичи. Майдонда Ҳазрати Али ва ҳарбийлар дастаси футболчилари. Айтиш жойиз, мусобақалар давомида бу икки жамоа фақат ғалаба қозониб, финал босқичига етиб келишди. Иккита 45 дақиқалик муросасиз беллашувнинг натижаси Ҳазрати Али жамоаси устунлигини таъминлади ва ушбу жамоа ҳоким кубогини қўлга киритиш билан бирга, асосий соврин 1 500 000 сўм пул мукофотини олишга ҳам муваффақ бўлди. Иккинчи ўрин соҳибларига эсдалик совғалар билан бирга 1 000 000 сўм пул мукофоти топширилди.
Мусобақаларнинг якунига бағишлаб, туман марказий ўйингоҳида тантанали тадбир бўлиб ўтди ва тадбирда барча спортчилар, футбол ишқибозлари, вилоят ва Республикадан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишди. Тадбирда туман ҳокими Фаррух Усаров сўз олиб, бевосита Президентимиз томонидан спорт, айниқса, футбол соҳасига берилаётган эътибор, давлатимиз раҳбарининг бешта ташаббуслари асосида ўтказилаётган тадбир ва мусобақаларнинг барчаси берилаётган ғамхўрликларга жавобан бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ғолибларни тақдирлаш баробарида энг зўр ва энг фаол футболчиларга 10та номинация бўйича совғалар тақдим этилди.