11 ноябрь тарих саҳифаларида
2019-11-11 10:32:07 179
11 ноябрь 1920 йил - Парижда дунёда Мангу олов ловуллай бошлаган кун
Ер юзида биринчи Мангу оловни тантанали равишда Номаълум солдат қабрига ёқдилар. Планета бўйича номаълум солдатларнинг номсиз қабрларини сон-саноғи йўқ. 1-Жаҳон урушида шахид бўлган донғи чиқмаган жангчилар қабрларига шундай ёдгорликлар ўрнатиш французлар томонидан ўйлаб топилган. “Номаълум солдат” Наполеон қарорига кўра буюк француз армияси шарафига қурилган Юлдуз майдонида мангу макон топди. Россияда эса мангу олов 1957 йил Марс майдонидаги “Революция жангчилари” мемориал комплексида ёқилган.
11 ноябрь 1837 йил - Россияда биринчи темир йўл очилган кун
1837 йил 11 ноябрда Россияда Петербург- Царское село йўналиши бўйича биринчи йўловчилар ташувчи темир йўл очилган. 1834 йилда Россиянинг тоғли идоралари Вена политехника институти профессори Франц Антон фон Герстнерни биринчи темир йўл қурилишига чақиради. Худди шу йили у Уралга тоғ заводлари товарларини сотиш шароитларини ўрганишга ҳам юборилади. Петербургга қайтиб Николай I га Россияда темир йўл қурилишига ва Петербург-Москва магистрали учун зарур бўладиган воситалар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилади. Бундай йўллар қурилиши техника ва экономика нуқтаи-назаридан кўриб чиқилиб, Петербург-Царское-село-Павловск темир йўлини қуриш имтиёзи Герстнер махсус комитетига топширилди. Ишни бажариш учун зарур бўлган воситалар (3 млн сўм) олти ой давомида обуналардан йиғилди. 1836 йил баҳорида ишни бошлаш учун ҳамма нарса тахт қилиб қўйилди. Қурилишни техник бошқарувини 17 та инженер амалга оширди. Улардан бештаси шу каби ишларни Англия темир йўллар қурилишида бажаришган эди. Қурилишни 30 та назоратчилар ва шунча солдат ва қоровуллар ҳимоя қилдилар.
11 ноябрь 1983 йил - компютер вируси пайдо бўлган кун
Компютер вируси-компютер программаларининг турли кўринишларидан биридир. Унинг алоҳида белгиларидан бири унинг кўпайишидир. Бундан ташқари вирус ҳамма файлларни, маълумотларни зарарлаши ёки бутунлай йўқ қилиб юбориши мумкин, жўнатувчининг номидан юборилган зарарланган программа бутун системани файллари билан биргаликда йўқ қилиб юборади. Интернет орқали бутун дунёга тарқатилаётган 10 минглаб компютер вируслари маълумки, улар вирус эпидемиясини келтириб чиқаради. Жанубий Калифорния университетининг студенти америкалик Фред Коэн 11 ноябр 1983 йилда шундай программа туздики, 5 минутдан бир соатгача бўлган вақт оралиғида вирус компютерни зарарлаши мумкинлигини кўрсатиб берди. Коэн кейинги йил компютерлар аро вирусни тарқалишини қай даражада хавфли эканини кўрсатиб бериш билан биргаликда, вирусга қарши программалар яратиш мумкинлиги ҳақида ҳам айтиб ўтди. Келиб чиқиши Покистондан бўлган “Brain” номли фақат дискетларни зарарлай оладиган вирус 1986 йилнинг январида пайдо бўлди. Биринчи вирусга қарши программа 1988 йилда ишлаб чиқилган.
Манба: http://taqvim.uz/uzc/event/important