9 ноябрь санаси тарих тақвимида
2019-11-09 08:45:38 149
9 ноябрь 1911 йил - парижлик кашфиётчи Жорж Клод неон рекламасига патент олган кун
Клод аввал бошида ёнувчи неон лампалари ҳақида ўйлаб кўрмаган эди. У тоза ҳолдаги кислародни ажратиб олиб, уни касалхоналарга ва пайвандчиларга сотишни мўлжаллаган эди. Шунда у инерт газларни нур тарқатишини сезиб қолади. Кўпчилик меҳмонлар олдида паст босим остида найчани газ билан тўлдириб, найча нур тарқатишини кўрсатиб берди. Найча неон гази билан тўлдирилганда қизил, аргон гази билан тўлирилганда кўк нур тарқатади. Шунда бу уддабурон кашфиётчининг калласига янги фикрлар келди, ва шаҳар кўчалари неон чироқлари билан чақнаб кетди.
9 ноябрь 1949 йил - Камбоджа мустақилликка эришган кун
Расмий номи –Камбоджа Қироллиги. Пойтахти-Пномпень. Ҳудуди-181035 км2. Аҳолиси-14487300 киши (2012). Давлат тили-кхмер. Давлат дини буддавийлик динининг тхеревада мазҳаби. Пул бирлиги-риель.
Географик жойлашуви ва табиати. Жануби-Шарқий Осиёда, Ҳиндихитой яриморолининг жанубий қисмида жойлашган давлат. Шарқ ва жанубий – шарқда - Вьетнам (чегара узунлиги -1228км), ғарб ва шимоли – ғарбда - Тайланд (803км), шимоли шарқда – Лаос (541км) билан чегарадош. Жануби - ғарбда Сиам қўлтиғига туташ. Қуруқликдаги чегаралари узунлиги -
Давлат тузилиши,сиёсий партиялари партиялари. Давлат тузилиши - конституциявий монархия. Мамлакат маъмурий жиҳатдан 19та провинция (вилоят) ва 2 та автоном шаҳарга бўлинган. 1949 йилнинг 9 ноябрида мустақилликка эришган. Миллий байрамлари-Мустақиллик куни (9ноябрь) ва Озодлик куни (1979 йил 7январь). Давлат бошлиғи қирол, ижроия ҳокимиятни бош вазир амалга оширади. Қонун чиқарувчи олий орган - бир палатали парламент - Миллий Кенгаш. Асосий сиёсий партиялари: Мустақил, бетараф, тинч ва ҳамкорлик қилувчи Камбоджа халқ партияси, Буддавийлар либерал-демократик партияси.
Иқтисоди, траспорт коммуникациялари. Мамлакатда ижтимоий - сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар, ҳарбий ва сиёсий тўнтаришлар натижасида деярли издан чиқан иқтисоди секин - аста тикланиб бормоқда. 2012 йилда ЯИМ миқдори 14246 млн (аҳоли жон бошига - 934) долларни ташкил этган. Мамлакат иқтисодининг асосий тармоғи –қишлоқ хўжалиги. Ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳамда балиқ ва ёғочни қайта ишлаш билан чекланган. Асосан каучук, шоли, ёғоч экспорт қилинади. Асосий савдо ҳамкорлари: Вьетнам, МДҲ, Шарқий Европа мамлакатлари, Япония, Ҳиндистон.
Темир йўлларининг умумий узунлиги -
Тарихи. Ҳозирги Камбоджа ҳудудида илк давлатлар милоднинг I асрида пайдо бўлган. Улардан энг каттаси Фунан қироллиги бўлиб, у VI асрда Тонлесап қироллигига қарам бўлиб қолди. 802 йили Тонлесапнинг шимолида бутун мамлакат ва қўшни мамлакатларни ўзига бўйсундирган Коббужадеш қироллиги ташкил топди. XV аср бошларида мамлакат Сиам ва Вьетнам қўшинларининг босқинига дучор бўлди. Франция камбоджаликларнинг Сиам ва Вьетнамга қарши курашида ёрдам берди ва 1863 йили Камбоджани ўз протекторати деб эълон қилди. 1940 -1945 йилларда японлар босқини остида бўлган Камбоджа, 1949 йилда ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқига, 1953 йилда эса тўлиқ мустақил давлатга айланди. 1976 йили ҳокимиятни Пол Пот-Иенг Сари тўдаси эгаллаб, фашистик мустабид тартибларни ўрнатди, халқни қирғин қилди. 1979 йилда манфур тузум ағдарилди. 1993 йилда янги конституцияда Камбоджа қўшилмаслик сиёсатини юритувчи мустақил, суверен тинчликсевар, бетараф мамлакат деб эълон қилинди. 2004 йил қирол Нородом Сианук шаҳзода Ранариддх фойдасига тахтдан воз кечди. У Нородом Сиамони номи билан тахтга ўтирди.
9 ноябрь 1990 йил - Непал Қироллиги ташкил топган кун
Непал Қироллиги (NepalAdhirajya) Жанубий Осиёда, Ҳимолай тогининг марказий қисмида жойлашган давлат. Майдони 140,8 минг км.кв. Ахолиси 25,87 млн киши (2002). Пойтахти-Катманду шахри. Маъмурий жихатдан 14 зонага, зоналар туманларга булинади. Давлат тузуми конституцияли монархия. 1990 йил 9 ноябрда қирол томонидан эълон қилинган конституция амал килади. Давлат бошлиги – қирол (2001 йилдан Гьянендра Бир Бикрам Шох Дев).Қонун чикарувчи ҳокимиятни қирол ва икки палатали парламент (Вакиллар палатаси ва Миллий кенгаш), ижроия ҳокимиятри қирол ва бош вазир бошчилигидаги Вазирлар Кенгаши (ҳукумат) амалга оширади.