Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайловларни ўтказилишида семинар-тренингларнинг аҳамияти

×

 2019-11-08 11:10:14    189

PDF yuklash
Chop etish


         Сайлов мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён ҳисобланади. Сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар ушбу сиёсий кампанияда иштирок этиб, ўзларининг конституцион ҳуқуларидан фойдаланишади. Сайловларга тайёргарлик кўриш, бу йўналишда сайловга мутасаддий бўлганларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳам муҳим масалалардандир. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ 2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтади. Республикамизнинг барча ҳудудларида ушбу сиёсий кампанияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш мақсадида кўп ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, вилоятимизнинг энг чекка гўшаси Сух туманида ҳам сайловларни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида олиб борилаётган ишлар эътироф этишга лойиқдир.

         Вилоят ва туман сайлов комиссиялари ҳамда округ ва участка сайлов комиссияларини сайловларга тўлиқ тайёргарлигини таъминлаш олдимизда турган энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июль кунги 926-сон кдрори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 22 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга пухта тайёргарлик кўриш ва уни самарали ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, вилоят, шаҳар ва туман округлари ҳамда участка сайлов комиссияларининг жами 475 нафар аъзоларига малакали тренерлар иштирокида жорий йилнинг 6-26 ноябрь кунлари “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-хуқуқий масалалари” мавзўсида семинар-тренинг машғулотлари ўтказилади.

  Семинар-тренингларни белгиланган вақтда ва жойларда уюшқоклик билан ўтказиш максадида тегишли ўқув хоналарини машғулотлар учун зарур жиҳозлар билан таъминлаш бевосита сайлов ўтказувчи туман ва шаҳар сайлов комиссиялари зиммасига юклатилган. Семинар-тренингларни ўтказишдан асосий мақсад бевосита сайловларга мутасаддий бўлган вакиллар ва мутасаддийларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш буйича билим ва амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш, ҳамда сайлов округ ва участкалари биносини сайловга тайёргарлигини таъминлашдан иборат.

  Шу муносабат билан Сух туманида ҳам 4 нафар малакали тренерлар – Худодод Юнусов, Гулшан Ибрагимов, Илҳом Абдумажидов, Фаррух Эрназаровлар иштирокида 7 ноябр куни тумандаги 1, 5, 7 ва 27-сонли умумтаълим мактаблар биносида семинар-тренинглар ўтказилди. Айтиш лозим, семинар-тренинглар бевосита туманнинг тўртта сектор кесимида ўтказилади. Мазкур  семинар-тренингларга жами бўлиб 64 нафар халқ депутатлари туман кенгашига сайлов ўтказувчи туман округ ва участка аъзоларининг иштироки таъминланди ва тренерлар томонидан уларнинг сайловга бўлган масъулият ва вазифалари ўқитилди. Ўтказилган семинар-тренингларда округ ва участка аъзолари билан ўзаро савол-жавоб, бахс-мунозаралар ўтказилди. Қайд қилиш жойиз, семинар-тренинглар кўтаринки кайфиятда ўтказилди.  Семинар-тренингларнинг ўтказилиши белгиланган муддатгача давом этади.

  Семинар-тренингларни белгиланган тартиб ва муддатда ўтказилиши мутасаддийлардан катта масъулият талаб этади. Чунки сиёсий саводхонлиги талаб даражасида бўлган мутасаддий шахс бевосита сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида ҳам сайловчиларга амалий ва ҳуқуқий кўмак беришда масъул шахс ҳисобланади.

  Маълумот ўрнида шуни айтиш лозимки, Сух туманида 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда 44 864 нафар сайловчилар қатнашадилар. Ушбу сиёсий жараённинг демократик тамойиллар ва ошкоралик рўҳида ўтказилиши барчанинг зиммасига бирдек масъулият юклайди. Зотан, сайловларнинг ҳуқуқий негизи ва ошкорлаик рўхида ўтказилиши ушбу сиёсий жараён демократия кўзгўси эканлигининг далолатидир.