Эътибор - раҳбар фаолиятининг бош мезони
2019-11-03 21:57:19 200
«Қариси бор ўйнинг париси бор» дейишади доно халқимиз. Дарҳақиқат, ёши улуғ инсонлар, кекса отахонлару онахонлар, нуроний боболару момоларимиз хонадонларимиз кўрки, ҳаётимизнинг мазмуни саналишади. Зотан, қариялар, кексалар қадр топган юртда ободлик, тинчилик, тотувлик, осойишталик барқарор бўлиши синалган ҳаётий ҳақиқатдир. Айтиш жойизки, қарияларни қадрлаш, кексаларни эъзозлаш каби эзгу қадриятлар давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан саналади.
Меҳр-оқибат барқарор юртда фаровонлик бўлиши табиий ҳол. Кексалармизнинг ҳолларидан ҳабар олиш, беморлар кўнгилларидан жой олиш, энг асосийси, нуронийларимизнинг яхши дуоларини олиш бизнинг халқимизга хос бўлган бетакрор фазилат. -"Бизнинг маҳалламизда юз билан юзлашган отахонлар, саксон ва тўқсон ёшни қаршилаган бобо ва бувиларимиз яшашади. Улар маҳалламизнинг кўрки ва ифтихорларидирлар. Улар бизнинг доимий эътиборимизда. Уаларнинг ҳолидан хабар олиш бизнинг биринчи галдаги вазифамиздир",-дейди биз билан сўҳбатда Сариканда маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодур Сафоев.
Сирожиддин-ота Мадаминов бутун умрини халқ хизматига бағишлаган инсонлардан. Умрининг ярмини ҳайдовчиликка бағишлаган отахон мана ўн йилдирки, касалликка чалиниб, тўшакка михланиб қолган. Туман ҳокимлиги томонидан ҳам отахонга алоҳида эътибор қаратилган. Отахонга берилган ногиронлик аравачаси Сирожиддин-ота учун ҳаракатланишнинг ягона воситаси. Куни кеча Мадаминовлар хонадонига вилоят ҳокими ҳам ташриф буюриб, Сирожиддин-ота ҳолидан хабар олган эди. -"Мен бу кунни асло ёддан чиқармайман. Бугунги раҳбарларга раҳмат. Улар ҳар доим биз билан бирга",-алоҳида таъкидлаб гапиради отахон. Бугун Мадаминовлар хонадонига яна меҳмонлар келишди. Туман ҳокими Фаррух Усаров ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи С. Саидмўсаевлар отахон ҳолидан хабар олиш учун бу хонадонга ташриф буюришди. Ширин сўҳбат жараёнида оила аъзолари кўрсатилаётган бундайин эътибордан миннатдор эканликларини такрор ба такрор изҳор этишди. Отахонга яқин кунларда замонавий, ўзи ҳаракатланадиган ногиронлар аравачаси етказиб берилади.
Дарҳақиқат, қилинаётган бу каби эзгу иш ва амаллар истиқлол неъмати, тинч ва осойишта кунлар, тотувлик нишонасидир. Зеро ўтаётган ҳар бир кунимиз ғаниматдир. Шукроналик билан яшаётган Сухликларнинг қалбларида эртанги кунга бўлган ишонч мустаҳкам. Бу ишонч эса, туман аҳлини янги марралар, орзу ва эзгу мақсадлар рўёби сари етаклайверади.