Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 150 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

3 ноябрь - биринчи кучук-космонавт космосга парвоз қилган кун

×

 2019-11-03 21:08:03    122

PDF yuklash
Chop etish


  Бундан 56 йил муқаддам биринчи кучук-космонавт Лайка космосга парвоз қилди. Лайка космосга учган биринчи тирик мавжудот ҳисобланади. “Спутник-2” кемаси 3 ноябрь 1957 йил Москва вақти билан 5-30да космосга парвоз қилди. Бу вақтда Лайка икки ёшда эди. Бир ҳафта яшаши ҳақида фараз қилинган эди. Старт берилгандан 5-7 соат ўтгач-кучук учиш вақтида,  стресс ва ортиқча қизиб кетиш натижасида ҳалок бўлди. Лайка ўлган бўлса-да, тирик жонзотни орбитага учиши ва вазнсизлик ҳолатида яшай олиши тажрибада исботини топди. Космосга учиб тирик қайтган биринчи кучуклар Белка ва Стрелка. Лайкани космосга учишга тайёрлашда иштирок этган ходимлар унинг ўлимидан оғир изтиробга тушдилар. Космик тажрибага тайёргарлик кўрилган ҳарбий медицина Институти территориясида Лайкага ҳайкал ўрнатилган. Икки метрли бу ҳайкалда космик кема ва мағрур турган Лайка тасвирланган.