«Обод қишлоқ»га кирмаган бӯлса ҳам обод бӯлаётган қишлоқ
2019-11-02 00:48:02 167
Олис Сухда анклав ҳудуд бӯлишига қарамай ижтимоий ҳаёт анча ривожланган. Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари эса жадал суратлар билан олиб борилмоқда. Нафақат “Обод қишлоқ” дастурига кирган қишлоқлар балки ҳали дастурга кирмаган маҳаллаларда ҳам халқнинг кучи билан ободлик ва бунёдкорлик ишлари авж олгани айни ҳақиқат. Буни биргина Ҳазрати Алий маҳалла фуқаролар йиғини мисолида кӯришимиз мумкин. Маҳалладаги саховатпеша инсонлар кӯмакида бир неча йиллардан бери қишлоқ аҳлини қийнаб келаётган ичимлик суви муаммоси ҳам бартараф этилди.
Туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла ҳомийлари томонидан асосий кӯчаларга асфалт ётқизилди. Айни дамда маҳалладаги зиёратгоҳ ҳудудидига қишлоқ аҳлининг кӯмаки билан оталар чойхонаси, дам олиш маскани, кутубхона, жомеъ масжид учун қӯшимча бинолар бунёд этилмоқда. Яна бир муҳим жиҳат. Яқинда маҳалла аҳлининг талаби билан мазкур қишлоқга ӯзининг тарихий номи “Ҳазрати Али” қайтариб берилди. Энг муҳими, номи ӯзгарган маҳаллада ҳаёт чиндан ҳам ӯзгарди.
Дарҳақиқат, бу каби эзгу ишлар маҳалла аҳлининг якдиллик ва ҳамжиҳатлигидан далолат беради. Бир ёқадан бош чиқариб, ӯз манзилларини энг обод масканга айлантириш иштиёқида яшаётган Ҳазрати Али аҳлини бунданда улуғ ишларни амалга оширишларига ишонамиз.