Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

2 ноябрь - Подшоҳ Петр I Буюк Петр унвонини олган кун

×

 2019-11-02 00:39:54    234

PDF yuklash
Chop etish


  Петр I 1682 йил 10 ёшида подшоҳ деб эълон қилинган. 1689 йилдан давлатни мустақил бошқаришни бошлаган. 1695 йил у Азов денгизига томон ҳарбий юришларга раҳбарлик қилади, натижада 1711 йилларда Азов денгизи қирғоқларини мустаҳкамлашга эришди. Петр саноат, савдо, маданиятни ривожлантиришда ғарбий Европа мамлакатлари тажрибаларидан фойдаланди. Унинг ташаббуси билан давлат бошқаруви доирасида бир нечта реформалар ўтказилди. (Губерния реформаси, Сенат, юқори назорат органлар). Ҳарбий ишларни ташкил қилиш (дворянларнинг мажбурий ҳарбий хизмати , доимий армиялар, саноат, савдо, маъориф (ўқув юртлари, фанлар Академияси очилди, фуқаролик алифбоси қабул қилинди). Шимолий урушда қозонилган ғалаба туфайли (1700-1721) Россия учун  Балтика денгизига йўл очилди. 1703 йил Петр Россиянинг янги пойтахтини ташкил этди Санкт-Петербург. Шимолий уруш тугаб, Ништдадт тинчлик битими тузилгандан сўнг, 2 ноябр 1721 йил Петр I Буюк Петр унвонини, Ватан отаси, Бутунроссия императори унвонини олди. Шу кундан бошлаб Россия империя деб атала бошланди. Рус подшосининг янги унвонини Пруссия ва Голландия бирданига тан олди, 2 йилдан сўнг-Швеция, кейинги йилларда бошқа давлатлар ҳам тан олдилар. Россия тарихи ёзувчилари Петр I ни 18 асрда Россиянинг ривожланиш йўлини аниқлай олган энг кучли давлат арбоби деб ҳисоблайдилар. Тарихда Петр фаолиятини баҳолашда бир хиллик йўқ, лекин кўпчилик Петр I реформалари мамлакат экономикаси маданиятини жадал ривожлантириш йўлини топганлигини алоҳида қайд қилиб ўтадилар. Қудратли ва мутлоқ давлат асосчиси Петр I бу буюк давлатнинг нуфузли одамига айланди, Россиянинг Ғарбий Европа давлатлари орасида тан олинишига эришди.