Сухда тадбиркорликга эътибор қай даражада?
2019-11-02 00:32:34 174
Тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз сиёсатининг устувор йӯналишларидан бири ҳисобланади. Зеро, мазкур соҳа ривожланган юртда тараққиёт, халқ фаровонлиги таъминланиши табиий ҳол. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тадбиркор бой бӯлса, халқ фаровонлиги таъминланади. Шул сабаб, олис Сухда ҳам аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиб, уларга имконият яратиш борасида арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тумандаги Бош вазир қабулхонаси ӯз фаъолиятини бошланганидан бери, тадбиркорларни қийнаб келаётган 120 ортиқ муаммолар бартараф этилди. Бош вазир қабулхонаси ҳузурида тадбиркорлар кенгашининг ташкил этилгани эса, туманда фаъолият олиб бораётган тадбиркорлар учун янада имкониятлар эшигини очиб берди.
Ӯзбекистон Республикаси бош вазир қабулхонасининг туман бӯлими ташаббуси билан жойларда ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви ташкил этилаётгани тадбиркорлар муаммосини бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Учрашувларда асосан, экспорт ва импорт масаласи, анклав ҳудудда тадбиркорлик билан шуғулланаётганларга имтиёзлар яратиш, Сухда кичик саноат зонасини ташкил этиш ҳамда чегара билан боғлиқ масалалар ӯртага ташланиб, мазкур муаммолар қонун доирасида мутасаддийлар томонидан кӯриб чиқилмоқда.
Бир сӯз билан айтганда, олис Сухда тадбиркорлик соҳаси тобора ривожланиб кенг қулоч ёзмоқда. Бу эса,туман иқтисодиётини ривожлантириш билан бирга халқ фаровонлигини таъминлашда ҳам муҳим омил бӯлаётир.