1 ноябрь - Қашқадарё вилояти ташкил этилган кун
2019-11-01 06:19:08 212
Қашқадарё вилояти Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1924 йил 1 ноябрда ташкил этилган. 1938 йил Бухоро вилоятига қўшиб юборилди. 1943 йил 20 январда қайта ташкил этилди. 1960 йил 25 йил январда Сурхондарё вилоятига қўшилди. 1964 йил 7 февралдан янгидан ташкил этилди. Республиканинг жанубий-ғарбида, Қашқадарё ҳавзасида, Помир-олай тоғ системасининг ғарбий чеккасида, Амударё ва Зарафшон дарёлари, Ҳисор ва Зарафшон тизма тоғлари орасида. Шимолий-ғарбдан Бухоро, жанубий-шарқдан Сурхонарё, жануби-ғарб ва ғарбдан Туркманистон, шарқдан Тожикистон ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош. Майдони 28.6 минг км2. Аҳолиси 2378.2 минг киши (2005). Таркибида 13 та қишлоқ тумани, 12 шаҳар, 4 шаҳарча, 147 қишлоқ фуқаролар йиғини, 1064 қишлоқ бор (2005). Маркази-Қарши шаҳри.