Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллада янги кутубхона очилди

×

 2019-10-30 16:42:10    223

PDF yuklash
Chop etish


            Кейинги йилларда юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш,уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

            Айтиш керакки, турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди. Шу боис Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Айни пайтда юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббусни ҳаётда татбиқ этиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилаётир. Вилоятимизнинг чекка тумани - Сухда ҳам бу йўналишда ижро этилаётган ишлар ва эзгу амаллар эътирофга лойиқ. Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш фақат таълим соҳасида фаолият юритаётган зиёлиларнинг ишигина эмас, балки бу ҳар бир фуқаронинг кундалик вазифаси бўлмоғи лозим. Зеро бу ҳаётий ташаббусларнинг замирида ёшларимиз, фарзандаларимизнинг тақдири мужассам. 

            Кеча Сух туманининг Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида бешта ташаббус ижроси доирасида катта тадбир бўлиб ўтди. Маҳаллада янги маънавият маскани - кутубхона ташкил этилиб, фойдаланишга топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма болиғи Р. Раҳимов, Республика Халқ банки ҳудудий менеджери З. Қосимов, туман ҳокими Фаррух Усаров, шунингдек, Фарғона вилоят ФЎЎБОФМБ кенгаши мутахассиси Гулбаҳор Аҳмадалиева, туман прокурори Фарҳод Абдувалиев, туман адлия бўлими бошлиғи Муроджон Қодиралиевлар иштирок этишди. Тадбирда сўз олган туман ҳокими Фаррух Усаров тадбир қатнашчилари олдида Президентимиз белгилаб берган бешта ташаббус энг зарур ҳаётий воқеликлиги ҳақида гапирар экан, энг аввало, ёшлар, фарзандаларимиз, ўниб-ўсиб келаётган баркамол авлоднинг келажагини белгилашда ушбу бешта ҳаётий ташаббус катта аҳамиятга эга эканлигини ҳам таъкилдаб ўтди. Дарҳақиқат, китоб илм манбаи, нуру зиё сарчашмасидир. Китоб одамни дуньёқарашини ўзгатирибгина қолмасдан, балки уни янгича қараш, фикрлаш ва ишлашга, самарали фаолият юритишга чорлайди.

            -"Мен бир асосий нарсани таъкидламоқчиман. Ҳазрати Али маҳалласида ўтаётган йилнинг ўн ойи давомида катта ободончилик ишлари амалга оширилди. Қилинган ва қилинаётган барча ишларда маҳалла раиси Субҳонали Нишоновнинг ҳиссаси катта. Маҳаллада ҳар бир фуқаро Ватан тақдирига дахлдорлигини ҳис қилган ҳолда умргузаронлик қилади. Ёш раис маҳалла аҳлини ўз атрофида жипслаштириб, уларни Ватан ободончилиги йўлидаги эзгу иш ва амалларга чорламоқда. Маҳалла аҳли ҳам раиснинг ташаббускорлигидан беҳад мамнун", - деди тадбир давомида Гулбаҳор Аҳмадалиева. Дарҳақиқат, ташаббускорлик бўлган жойда ривож ва тараққиёт бўлади. Ташкил этилган янги кутубхона ҳам ёш раиснинг ташаббускорлигидан далолат.

            Янги кутубхонанинг очилиш маросимига бағишланган тадбир 5-сон ЎЎТ мактаби талаба ёшларининг бадиий-адабий чиқишига уланди ва иштирокчиларнинг шеъру қўшиқларида маънавият бўлоғи бўлган китоб тараннум этилди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, кутубхонада ўзбек, тожик, рус тилидаги адабиётлар захираси яратилган ва кутубхона фонди саховатпеша инсонлар кўмагида ҳам бойитилмоқда. Тадбир давомида кутубхонага маҳалла аҳлидан юздан ортиқ китоблар ҳадя қилинди. -"Энди бу макон нафақат ёшларнинг, балки нуроний отахон ва онахонларнинг ҳам севимли маконига айланади, Биз бунга ишонамиз",- дейди ўз сўзларининг давомида Гулбаҳор Аҳмадалиева. Айтиш лозим, кутубхонанинг ташкил этилишида туманнинг иккинчи сектор раҳбари, туман прокурори Ф. Абдувалиев ва вилоят ФЎЎБОФМБ кенгашининг, айниқса, кенгаш мутахассиси Гулбаҳор Аҳмадалиеваларнинг кўмаги катта. Сектор раҳбари ва вилоят кенгаши мутахассиси томонидан Ҳазрати Али маҳалласининг янги кутубхонасига янги китоблар, ўзбек адибларининг асарлари тақдим этилди. Маҳалла раиси Субҳонали Нишоновнинг сўзларига кўра, келгусида кутабхонага хорижий тилларда чоп этилган адабиётлар ҳам  олиб келинади. -"Биз буни талабалар ва аҳолининг талаб ва таклифлари асосида амалга оширамиз",-дейди биз билан сўҳбатда маҳалла раиси.

            Ҳар бир инсоннинг билим доирасини такомиллашишида китобнинг ўрни беқиёс. Дарҳақиқат, китоб энг яхши дўст, энг кучли тарбиячи, фикрлаш қуроли, хазиналар калити, тафаккур манбаидир. Китобхонликка катта аҳамият берилаётган жонажон Ўзбекистонимизда китобсеварлар, китобхонлар сафи яна кенгаяди ва ташкил этилаётган ҳар бир кутубхона ҳаммамизни юксак маънавият сари чорлайверади.