СУХ ҲАМИША ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
2019-10-29 10:34:26 179
Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларни - бу фуқароларнинг бирдамлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти қуриш пойдевори бўлиб, ҳукуматимизнинг фуқаролар йиғинларига берилаётган эътиборидан келиб чиқиб, фуқаролик жамиятида фуқароларнинг эркинликларини таъминлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муҳим ва устувор саналади. Барча оила ва жамиятни мустаҳкамлиги, мамамлакатимзнинг ободончилиги, ривожланиши, таърихий, миллий ва маънавиятй қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиқиб маҳаллий аҳамиятга молик масалалалрни ҳал қилиш фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларининг асосий вазифалари ҳисобланади.
Бугун вилоятимизнинг энг чекка тумани - Сухда ҳам маҳалла нуфузини ошириш, ушбу ўзига хос бошқарув институтининг аҳоли ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш, фуқаролар йиғини мутасаддийларини бевосита раҳбарлик салоҳиятларини юксалтириш, маҳаллани халқ умиди маконига айлантириш, маҳалла ободлончилигига эришиш, пировардида, маҳалла органида фаолият юритаётган ходимларга самарали ишлашлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб беришдек эзгу ишлар амалга оширилмоқда. -"Сух туманида 27-та маҳалла фуқаролдар йиғини мавжуд. Ва ушбу тизим бизнинг доимий эътиборимиз марказида. Зеро, Сух тумани алоҳида жуғрофик аҳамиятга эга туман ҳисобланиб, тўрт томони Қирғизистон республикаси билан ўралган ва агар одам ўзида Ватанпарварлик туйғусини синамоқчи бўлса, албатта, Сухга ташриф буюрсин"-дейди ўз сўзида биз билан сўҳбатда Фарғона вилояти ФЎЎБОФМБ кенгаши бош мутахассиси Гулбаҳор Ахмадалиева. Дарҳақиқат, лойиқ эътибор ва эътироф. Сўҳбатдошимиз сўзлари давомида туманнинг ободончилиги ва ушбу ободончилик ишларида сухликларнинг алоҳида жонкуярлиги, Ватан равнақига бўлган улардаги дахлдорлик ҳисси ҳақида алоҳида тўхталар экан, чегарада яшаётган аҳоли Ватан ривожи йўлдида доимий ҳаракатда эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Ҳа, Сух тумани Гулбаҳор Аҳмадалиевадек маҳалла жонкуярларига бегона эмас. -"Мен бир оддий қишлоқ аёлиман. Фарзандларимнинг тадбиркорликдан орттирган даромадиини маҳаллам ободончилигига сарфладим. Бу таклифимни биринчилардан бўлиб, Гулбаҳор қизимга айтдим. Улар мени қўллаб-қувватлашди. Мен қилган меҳнатим ва сарфлаган маблағимдан мингдан-минг розиман. Чунки менга тўғри йўл кўрсатишди",-дейди Ҳазрати Али маҳалласида яшовчи фуқаро Юлдузхон Нишонова. Юлдузхон Нишонова ўзи яшаётган гузарнинг асфальтланишида катта фидоийлик кўрсатди. Салкам 40 миллион сўм эвазига қарийб 300 метр узунликдаги йўл асфальт қилинди.
-"Бизнинг маҳалламизда саховатпеша инсонлар сони жуда кўп. Маҳалламиз ободончилиги, аҳоли муаммо ва камчиликларини баратаф этишда ҳам уларнинг ҳиссаси катта. Ва, қилинган меҳнатни рағбатлантирилиши ҳам инсонга катта куч-ғайрат бағишлайди. Фидоий инсонларимизнинг вилоят Кенгаши томонидан рағбатлантирилиши бизни жуда қувонтиради. Қилинаётган барча ишларимиздан огоҳ инсон Гулбаҳор-опадирлар. Мен маҳалла раиси сифатида Гулбаҳор Аҳмадалиевадан, у кишининг бизга бўлган эътиборидан мамнунман"-, дейди ўз сўзида Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғини раиси Субҳонали Нишонов.
Яқинда Қалъа маҳалла фуқаролар йиғинида катта тадбир бўлиб ўтди. Маҳалла ўз маъмурий биносига эга бўлди. -"Бизга маҳалла идорасини жиҳозланишида, ходимлар хоналарини замон талаблари асосида безатилишида Гулбаҳор Аҳмадалиева катта услубий-методик ёрдам кўрсатди. Биз опадан кўп яхши нарсаларни ўргандик". Сўҳбатимизга қўшилган Сух туман ФЎЎБОФМБ кенгаши раисининг ёшлар бўйича ўринбосари Қаҳрамон Умаралиев ва ташкилий-услубий шўъба гурўҳи бош мутахассиси Фирўза Маъруповалар ҳам Гулбаҳор Аҳмадлиева ҳақида илиқ фикрларни бидиришди.
Дарҳақиқат, Президентимизнинг маҳалла органига берилаётган эътибори шундай жонкуяр мутахассислар томонидан ҳаётда изчил амалга оширилмоқда. Бу эса, маҳалла тизимида фаъолият юритаётган мутахассисларга янада куч ва ғайрат бағишлаши табиий ҳол. Албатта, бундай ҳаракатлар маҳалла тизимини ривожланишида, маҳаллани ҳақиқий тарбия ўчоғига айлантирилишида катта аҳамиятга эга.
Сух туман ҳокимлиги матбуот хизмати