Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла - обод Ватаннинг пойдевори

×

 2019-10-26 23:45:28    303

PDF yuklash
Chop etish


            Маҳалла қадимдан тарбия ўчоғи, одамларнинг тотувлик ва ҳамжиҳатлик асосида турмуш кечиришини таъминловчи гўша ҳисобланган. Катта ҳаётий тажрибага эга кексалар маҳалладаги барча ишларга, маросиму тўйларга бош-қош бўлган, йўл-йўриқ кўрсатган, маслаҳат берган. Ҳар бир оила, ҳар бир кишининг одоб-ахлоқи, юриш-туриши маҳалла катталари томонидан назорат қилинган. Бинобарин, маҳалла мазмун-моҳиятига кўра, халқимизнинг миллий қадриятлари, урф-одат ва анъаналари улуғланадиган ўзига хос тарбия ва маънавият бешиги ҳисобланади.

            Кейинги йилларда маҳалланинг жамиятдаги, инсонлар ҳаётидаги ўрни ва нуфузи янада ортмоқда. Буни Фарғона вилояти Сух тумани маҳаллаларида аҳоли фаровонлигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

– Туманимиздаги 27 маҳалла фуқаролар йиғинида 80 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Очахон Тўхтабоева. – Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси борасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Айниқса, Сариканда, Сарибозорча, Ҳушёр, Мулгон, Чумоқча, Ҳазрати Али сингари маҳаллаларимизда ишлар намунали йўлга қўйилган.

            Маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият олиб бораётган яраштириш, хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари, “Қайноналар кенгаши”, “Ота-оналар университети”, “Қизларжон” клуби каби қатор жамоат тузилмалари томонидан туман ҳокимлиги, ички ишлар, халқ таълими, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи, Маънавият-маърифат маркази, ФҲДЁ бўлимлари мутахассислари, шунингдек, катта ҳаётий тажрибага эга нуронийлар, ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтган меҳнат фахрийлари иштирокида ўтказилаётган учрашувлар, давра суҳбатлари яхши самара бермоқда.

            Айниқса, маҳаллаларда тўй-ҳашамларни тартибга солиш, фуқаролар йиғини ҳудудини ободонлаштириш, аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаб, уларнинг ечимини амалга ошириш, ижтимоий кўмакка мўҳтож, кўп болали оилалар, боқувчисини йўқотган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга моддий ва маънавий томондан ёрдам кўрсатиш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни мунтазам таъминлаш мақсадида мутасаддий идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш каби ишлар самарали олиб борилаётир. Қайд қилиш лозимки, бевосита туман ҳокими бошчилигида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини кесимида оммавий сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб борилади ва ташкилланаётган сайёр қабуллар ўзининг самарасини бераётир. - "Бизнинг маҳалла тумандаги ҳудуд жиҳатидан ҳам, аҳоли сони жиҳатидан ҳам катта маҳалла ҳисобланади. Ўтган йили "Обод қишлоқ" давлат дастури доирасида маҳалламизда кенг миқёсли ободончилик ишлари амалга оширилди. Ушбу давлат дастури самараси ўлароқ, маҳалламизда аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликлар бартараф этилди. Лекин маҳалла ўзининг маъмурий биносига эга эмас эди ва бу таклифни Қалъа маҳалла аҳли туманимиз ҳокимига баён этган эдилар. Эътибор ва ғамхўрлик боис, бугун маҳалламизда тўй, биз ҳам энди янги замонавий бинода фаолият юритамиз", - дейди биз билан сўҳбатда Қалъа маҳалла фуқаролар йиғини котиби Баҳодур Мирзожонов.

            Бевосита Президентимизнинг эътибор ва ғамхўрлиги доирасида  Ўзбекистонда маҳаллалар, яъни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти такомиллашиб борилмоқда. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли турмуш даражасини ошириш ва маҳаллани чинакамига тарбия ўчоғига айланишига асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Кеча Қалъа маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносининг очилиш маросимида сўз олганлар юқорида келтирилган фикрлар ҳақида гапириб, маҳалла институти Ўзбекистонда ўзига хос фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи эканлигини таъкидлаб ўтишди. -"Янги 2020 йилда кўпгина маҳаллаларимизда шундай янги замонавий биноларнинг қурилиши режалаштирилган. Мақсадимиз халқимизга муносиб шарт-шароиталрни яратиб беришдан иборат. Зеро ҳар бир фуқаро агар муаммо пайдо бўлиб қолса, биринчи бўлиб маҳалла раисгиа мурожаат қилади", - деди ўз сўзида туман ҳокими Фаррух Усаров. Тақдимот маросимида ФЎЎБОФМ вилоят Кенгаши намоёндалари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, Қалъа маҳалласида яшовчи фуқаролар ва кенг жамоатчилик иштирок этишди. Яхши ниятлар билан маҳалла раисига янги бинонинг рамзий калити топширилди. ФЎЎБОФМ вилоят Кенгаши томонидан ҳам маҳалла фуқаролар йиғинига компьютер жамланмаси совға қилинди.

            Эндиликда яхши ниятлар билан Қалъа маҳалла фуқаролар йиғини мутасаддийлари ҳам янги, замонавий бинода халқ фаровонлиги йўлида ўз фаолиятларини давом эттиришади. Қуриб берилган янги бино маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига янгидан янги куч ва ғайрат бағишлаши айни ҳақиқат.