26 октябрь - халқаро мактаб кутубхоналари куни
2019-10-26 22:42:16 233
Халқаро мактаб кутубхоналари куни (International School Library Day) Юнеско ташаббуси билан 1999 йилдан буён ўтказилиб келинади. Илк марта бу тадбир xалқаро мактаб кутубхоналари ассоциациясининг раиси (International Association of School Librarianship, IASL) Бланш Вуллз томонидан тантанали равишда эълон қилинди. 2005 йилда тадбирни байрам тарзида расмий равишда нишонлашни мазкур ташкилотнинг янги президенти Питер Дженко тасдиқлади. 2008 йилда бу воқеа биринчи даражага кўтарилди. Яъни январь ойида мазкур лойиҳанинг иш юритувчиси Рик Малхолланнинг эълон қилишича, Халқаро мактаб кутубхоначилари куни ойлиги ҳам халқаро тарзда ўтказиладига бўлди. Шундай қилиб шу йилнинг октябрида илк марта Мактаб кутубхоначиларининг “Мактаб кутубхонасида саводхонликни ривожлантириш” шиори остида тадбирлар ойлиги ўтказилди. Тадбир қатнашчилари бир ой ичида хоҳлаган бир кунни мактаб кутубхоначиларига бағишланган тадбирни ўтказиш учун танлаб олишлари мумкин. Баъзи бир ташкилотчилар бир кун билан чегараланиб қолмасдан узоқ вақтга мўлжалланган тадбир кунларини эълон қилишди. Масалан, ойлик тадбирлар ўтказилган кунларда китобхонларни қизиқтириш ва уларнинг сонини аниқлаш. Шундай қилиб ҳар йили октябрь ойининг охирги ҳафтасида “Мактаб кутубхоналари куни халқаро миқёсда ўтказиладиган бўлди. Мактаб кутубхоначилари кунини ўтказишдан асосий мақсад болалар китобхонлигига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва мактабларда китоб фондини ривожлантириб бориш ҳисобланади.
Манба: http://taqvim.uz/uzc/event/view/1585