Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Меҳнатдан топган бойлик

×

 2019-10-25 22:45:37    218

PDF yuklash
Chop etish


Бойлик деганда, барчамизнинг кўз ўнгимизда энг аввало, пул ва сарват гавдаланади. Баъзи бир одамларимиз эса, бойликни бахтнинг асосий мезони деб билишади. Лекин бугунги қаҳрамонимизнинг фикрича, бойлик ва бахт бу ҳалол меҳнат орқали орттирилган ном ва эзгу амаллардир.

            Қаҳрамонимиз - Сух туманидаги Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳамроали Мирзобоев. Биз бежизга маҳалла раиси хақида сўз очмадик. Зеро маҳалла раиси бугунги кунда халқ дарду муаммолари билан яшайдиган, аҳоли муаммоларини ўзида ҳис этадиган, пайдо бўлган барча камчилик ва муаммоларда ўзини масъул деб биладиган инсондир. Ҳамроали Мирзобоевни агар ушбу инсонлар тоифасига мансуб десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Бугуни кунда Республикамизда Президентимиз томонидан маҳалла институти ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу соҳада ўлкан ўзгариш ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Зеро маҳалла - аҳолининг умид ва ишонч масканидир. 

            Сух туманида ўттизга яқин маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. Бугун қай маҳаллага ташриф буюрманг, албатта, ободончилик ва қурилиш ишлари устидан чиқасиз. Республикамиз ҳукумати ва бевосита Юртбошимизнинг эътибори асосида ва албатта, меҳнаткаш халқимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугун қишлоқларимизнинг сиймоси тубдан ўзгариб, обод гўшага айланаётир. Зеро ободлик бўлган жойда файз ва барака бўлади. Айтиш мумкинки, Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғини  ҳудудида ҳам ўтаётган йилнинг 9 ойи давомида ҳудуд ободончилиги йўлида кўп ишлар ва эзгу амаллар ижро этилди. Қаҳрамонимизнинг маҳалла раиси сифатида фаолият бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин ушбу қисқа муддат давомида раис бошчилигида маҳаллада кўп ишлар амалга оширилди. Энг аввало, маҳалла аҳли олдида турган кўп йиллик муаммоларга ечим топилди. Сайёр қабулларда сектор раҳбари ва бевосита туман ҳокимига айтилган муаммоларнинг аксарияти маҳалла раиси бошчилигида бартараф этилганлиги раиснинг ўз ишига масъулият билан ёндошганлигидандир. Маҳалладаги тор кўчалар ва гузарларни кенгайтириш, уларга шағал ётқизиш, марказий кўчаларга асфальт ётқизиш, табиий  газ ва электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, маҳалланинг кўча томонида жойлашган хонадонлар деворини бир рангда бўяш, сув таъминотидаги камчиликларга ҳам барҳам беришдек ишлар ўтган муддат давомида амалга оширилди. Албатта, бу ишларда мутасаддий идоралар ходимларининг ҳиссаси катта, лекин бажарилган барча ишларда маҳалла аҳли ҳам раис бошчилигида фаол иштирок этишди. - "Бизнинг асосий мақсадимиз, энг аввало, Президентимизнинг бизга бўлган эътибор ва ғамхўрликларига "лаббай" деб жавоб бериш, халқимиз дарду муаммоларини ечилишида ҳисса қўшиш ва албатта, халқ розилигига эришишдир", - дейди биз билан сўҳбатда Ҳамроали Мирзобоев.

            Самарали фаолият ва ҳалол меҳнат орқали орттирилган тажриба бугунги кунда Ҳамроали Мирзобоевнинг маҳалла раиси сифатида фаолият юритишида муҳим аҳамият касб этаётир. Ҳамроали Мирзобоев бутун умрини халқ тинчлиги ва осойишталигига бахшида этган инсон десак, муболаға эмас. Зеро, қаҳрамонимизнинг асосий иш фаолияти ички ишлар идораларига тўғри келади. Бир неча йил участка инспектори вазифасида ишлаб, нафақага чиқгандан сўнг, Чумоқча маҳалла фуқаролар йиғинига раис этиб сайланди. Захирадаги ички ишлар органи офицери бугун ҳам халқ хизматида. -"Халқ хизматини сидқидилдан бажарган инсон ҳаргиз кам бўлмайди", - дейди у. Ҳамроали Мирзобоев учун бугун касб байрами. Ички ишлар органи ходимини касб байрами муносабати билан табриклаб, олиб борилаётган маҳалла фуқаролари йиғини раислигидаги фаолиятида ҳам улкан зафарлар тилаймиз.

            Фазлиддин Додокаримов,

            ФЎЎБОФМБ кенгаши Сух тумани бўлими раҳбари